UZ

Сўнгги янгиликлар

15:26АПЛда «Олтин қўлқоп» учун асосий даъвогар маълум бўлди  0 15:05"Фейеноорд" бош мураббийи топ-клублардан бирида иш бошлаши мумкин  0 14:45"Ўзбекистон ҳеч кимдан қўрқмаслигини намойиш этди". Сайтимизнинг россиялик ходими Вьетнам устидан қозонилган ғалаба ҳақида қандай фикрда?  4 14:25Футзал. Тожикистон ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига чиқди!  11 14:20Обит яна футбол ўйнай оладими?  0 14:08Карлос Тевес шифохонага тушиб қолди  0 13:51"Барселона" ёзги трансфер ойнасида ярим ҳимоячисини сотади  2 13:15Ўзбекистон ОТЖ Осиё кубоклари тарихида энг кўп легионер билан иштирок этмоқда. Аввалги турнирларда вазият қандай бўлган?  9 12:482 йил аввал Ўзбекистонни ютган Саудия Арабистони таркиби қанчалик ўзгарган?   9 11:35Биринчи лига. "Пахтакор-79"га иккинчи турда ҳам техник мағлубият ёзилди  2 11:15"Оқ бўрилар" қаршисида яна "яшил лочинлар". Арабча ҳисоб-китобга нуқта қўйиш вақти келди  7 10:45Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум  6 10:19Микель Артета Лондон дербисидаги ғалабадан сўнг нималар деди?  5 09:51«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  16 09:22Эшитдик-да! "Бунёдкор"да яна бош мураббий ўзгарди  10

"Шабаб Ал Аҳли" устози: "Бу ҳаёт ва ўлим қарама-қаршилиги" Янгиликлар

"Шабаб Ал Аҳли" устози: "Бу ҳаёт ва ўлим қарама-қаршилиги"

Эртага, 20 сентябрь куни ОЧЛ Ғарб минтақасида 5-турга старт берилади.

Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси БААнинг "Шабаб Ал Аҳли" клубига қарши беллашади. Бугун ана шу учрашув олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Шота Арвеладзе: "ОЧЛни марафонга қиёсласак, буёғига тезлик олмасак бўлмайди"

Унда "Шабаб Ал Аҳли" бош мураббий Жерар Сарагосага яқиндагина "Ал Ҳилол"дан келиб қўшилган бразилиялик легионер Карлос Эдуардо ҳамроҳлик қилди.

Жерар Сарагоса: "Биз эртага етакчи мураббий ва яхши ўйинчиларга эга кучли ва тажовузкор жамоага қарши тўқнаш келамиз. Бу финалга хос ўйин бўлади. Қайсидир маънода ҳаёт ва ўлим қарама-қаршилиги, чунки ғалаба гуруҳдан чиқиш имкониятларимизни оширади. Биз жамоани рақибни мағлуб этса бўладиган ўйинга тайёрладик".


- Биздан талаб қилинадиган нарсага эришиш учун биргаликда курашишимиз зарур. Бизда кўрсатмаларни майдонда бажара оладиган тажрибали етакчи ўйинчилар бор ва биз доим улардан энг яхшисини кутамиз.

- Ўйлашимча, бу олдинги икки ўйиндан жуда катта фарқ қилмайди. "Пахтакор" даража бўйича Эрон клуби ("Шаҳр Ходро")дан кучли. Мақсадимизга етиш учун барча йўналикларда кучли бўлишга умид қиламиз. Ўйинимизни янада кучайтиришга ёрдам берадиган баъзи ўзгаришларга қўл урамиз.


Карлос Эдуардо: "Қийин қарама-қаршилик бўлади, чунки кучли рақиб билан ўйнаймиз. Биз буни финал ўйини деб ҳисоблаймиз, шу сабаб унга яхши тайёрландик. Бу ҳаёт эмас, "ўлим" баҳси. Кейинги босқичга чиқиш имкониятини ошириш учун ғалаба қозонишимиз шарт".


- Жамоадаги шерикларим билан ҳамкорлик сабаб тез киришиб кетдим. Ўйин услубим олдинги жамоам ("Ал Ҳилол")дагидан бироз фарқ қилиши мумкин. Жисмоний тайёргарлигимни тиклаш ва кейинги икки ўйинга 100 фоиз тайёр бўлиш учун кўп ишладим.

Эслатиб ўтамиз, "Шабаб Ал Аҳли" - "Пахтакор" баҳси эртага маҳаллий вақт билан 21:00 (тошкент вақти билан 23:00)да старт олади. Баҳс "Ал Жануб" стадионида ўтказилади.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика