UZ

Сўнгги янгиликлар

20:10U-23 Осиё Кубоги. Корея Ли Ён Жуннинг дубли эвазига Хитойни мағлуб этди  0 19:54Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" Сирдарё ФАга 5 та гол урди, "Металлург" ишончли ғалабага эришиб, плей-оффга чиқди, "Қўқон-1912" сафарда "Пахтакор" билан дуранг ўйнади  20 19:29Ўзил "Эл Класико" даражаси тушишида "Барселона"ни айблади  5 19:05Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Қўқон-1912" 0:0. Highlights  1 18:45"Камп Ноу"нинг очилиш санаси маълум бўлди  2 18:41Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ – Ўзбекистон 0:4 (матнли трансляция)  4 18:20АПЛнинг икки жамоаси "Лейпциг" ҳужумчисига даъвогар  0 17:50Мерсон: "Манчестер Сити" "Реал"ни шарманда қилди"  25 17:23АПЛнинг топ-клублари "Кристал Пэлас" вингерига қизиқишмоқда  0 16:56"Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" — Жанни Инфантино  10 16:30"Барселона" мухлисларининг Париждаги хатти-ҳаракати учун жаримага тортилди  1 16:01"Барселона" Ханси Фликни эҳтимолий бош мураббий деб ҳисобламайди  2 15:32"Манчестер Юнайтед" 3 нафар ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 15:00Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Қайрат" жамоаси мени илиқ кутиб олди ва жамоага яхши киришиб кетдим. Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит"  3 14:58Нагельсманн "немис машинаси" билан шартномани узайтирди  2

"Севинч" жамоасини янги мавсумда ҳам Владислав Хан бошқаради Янгиликлар

"Севинч" жамоасини янги мавсумда ҳам Владислав Хан бошқаради

"Насаф" футбол клуби раҳбарияти клуб қошидаги "Севинч" аёллар жамоаси бош мураббийи Владислав Николаевич Хан билан бир йиллик шартнома имзолади.

"Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт устози" Владислав Хан 2023 йил сўнгига қадар "Севинч" жамоасини бошқариб боради.

Владислав Хан 2003 йилдан 2021 йилга қадар "Севинч" клубида мураббий, бош мураббий ва менежер сифатида фаолият юритди. Шу давр мобайнида ўн уч марта Ўзбекистон чемпиони, ўн марта Ўзбекистон Кубоги соҳиби, икки карра Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби, мини футбол бўйича ўн тўрт марта мамлакат чемпиони, ўн марта Ўзбекистон Кубоги соҳиби. Пляж (соҳил) футболи бўйича етти марта Ўзбекистон чемпиони ва шунча марта Ўзбекистон Кубоги соҳиби бўлди. 

Бир йиллик танаффусдан сўнг жамоа яна Владислав Ханга ишониб топширилди. Владислав Николаевич бошчилигидаги жамоа 2022 йилда Ўзбекистон чемпионлигини ва Ўзбекистон Кубогини қўлга киритди ва 2023 йилда бўлиб ўтиши режалаштирилган халқаро мусобақага йўлланмани қўлга киритди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика