UZ

Сўнгги янгиликлар

00:4437 ёшли Куадрадонинг янги клуби маълум  4 00:11Вирц "Ливерпул"да қайси рақамни олди?  2 23:42Отабек Нарзуллаев: "Менга ёққан томони - футболчиларимиз охиригача курашди"  0 23:22Камолиддин Тожиев: "Танаффусдан кейин тезда тонусга тушиб олиш осон эмас"  2 23:10Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврани ғалаба билан бошлашни мақсад қилгандик"  1 22:55"Истанбул Башакшехир" ўртоқлик ўйинида "Истанбулспор"ни минимал ҳисобда мағлуб этди, Шомуродов ва Файзуллаев баҳсда иштирок этди  10 22:49Улуғбек Бакаев: "Футболда шунақа: сен урмасанг, сенга уришади"  6 22:20Manchester Evening News журналисти "Ман Сити"нинг Ҳусанов бўйича режаларини хабар қилди  5 21:58Суперлига. "Пахтакор" "Машъал" устидан минимал ғалабага эришди  37 21:55Суперлига. ОКМК Қаршида "Бухоро"дан устун келди   17 21:35Тадич янги клубга ўтди  0 21:05"Бавария" футболчиси Лондон клубига ўтади  1 19:53"Ливерпуль" келаси мавсум учун либосларини тақдим этди  12 19:27Сюрприз! Балотелли Испаниянинг 3-дивизион клубига ўтиш арафасида  4 18:34Исак "Ливерпул"га ўтишни истамоқда, "Ньюкасл" эса қарши  6

“Севинч” жамоаси таркибидаги ўзгаришлар ҳақида Янгиликлар

“Севинч” жамоаси таркибидаги ўзгаришлар ҳақида

Ўн карра Ўзбекистон чемпиони тўққиз карра Ўзбекистон Кубоги соҳиби бўлган Қаршининг “Севинч” жамоаси таркибида бу йилдан катта ўзгаришлар бўлади.

Жамоамизни бир қатор тажрибали ва кўп йиллар жамоада тўп тепган ўйинчилар тарк этишмоқда. Таркибмизда таниш ибора билан айтганда, “авлодлар алмашинуви” рўй берадиган кўринади.

Демак, моҳир ҳужумчимиз ва жамоамиз тўпурари Зебо Жўраева янги мавсумдан фаолиятини Ғузорнинг “Шўртан Lady” жамоасида давом эттиради. Дарвозабонимиз Ольга Кахарова эса Тошкентнинг “Бунёдкор W” жамоаси шарафини ҳимоя қилади. Ҳужумчи Маҳлиё Сарикова, ярим ҳимоячиларимиз Феруза Турдибоева ва Зумрат Назаровалар Бекободнинг “Металлург W” жамоаси сафига бориб қўшилишди.

Яна бир тажрибали ҳимоячимиз Маҳлиё Юсупова футболчилик фаолиятини якунлади.

Клубимиз мураббийлар штаби жамоани тарк этган ўйинчилар ўрнини бунгача Муборакнинг “Машъал W” жамоасида ўйнаган, аслида “Севинч” клуби тарбияланувчилари бўлган бир қатор ёш футболчи қизлар ҳисобига тўлдиришга қарор қилишди. Жумладан, ҳимоячи Феруза Бобохўжаева, ҳужумчилар Мафтуна Панжиева, Севара Нормуродова, Шоира Қултўраева ва Шахноза Қурбоновалардир. Шуни таъкидлаш жоизки, бу ёш футболчи қизларимиз Бахром Норсафаров бошчилигидаги мамлакатимизнинг U-19 терма жамоасининг ҳам ўйинчилари ҳисобланишади. Жамоамиз сафига бундай ёш футболчилардан яна қўшилиши кутилмоқда.

Ҳозирги кунда жамоамиз сафида яна бир ўйинчи кўрикдан ўтмоқда, бу муқаддам Бекободнинг “Металлург W” жамоаси сафида фаолият юритган тажрибали ярим ҳимоячи Нозима Эргашевадир. Агар бу футболчи мураббийларимизга маъқул келса, янги мавсумдан жамоамиз шарафини ҳимоя қилади.

“Севинч” клуби олдига бу йилги мавсумда ҳам Ўзбекистон аёллар футболидаги барча совринларни қўлга киритиш вазифаси қўйилган.

Владислав Хан, Бахром Норсафаров, Константин Смирнов ва Ольга Беловалардан иборат клубимиз мураббийлар штаби ана шу вазифаларни бажариш учун ўз иш режаларини ишлаб чиқишган ва бу режаларни ҳаётга тадбиқ этиш учун астойдил меҳнат қилишмоқда.

“Севинч” жамоамиз ҳозирги кунда Қарши шаҳридаги қароргоҳида янги футбол мавсумига тайёргарлик машғулотларини олиб бормоқда. Жамоамиз 12-16 феврал кунлари Тошкентда бўладиган мини футбол бўйича аёллар ўртасидаги XIII Ўзбекистон чемпионатининг 2-турида иштирок этади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика