

Бельгиялик ҳужумчининг хизматларига “Севилья” клуби эхтиёж сезмоқда. Андалусияликлар “Челси”да мунтазам ўйин амалиётига эга бўлмаётган Батшуайини ижарага олишмоқчи.
Футболчи ўйин амалиёти учун ҳам ЖЧ-2018 олдидан ҳеч бўлмаса, ярим йил бошқа жамоада тўп тепмоқчи. “Челси” расмийлари эса Батшуайига муносиб издош топмагунларича Мишини қўйиб юбормоқчи эмаслар.
Агар бу ўтиш амалга ошмаса, “Севилья” клуби раҳбарияти бор эътиборини “Эвертон” ҳужумчиси Сандро Рамирес ёки “Монако” форварди Стевана Йоветични қўлга киритишга қаратади.




