UZ

Сўнгги янгиликлар

12:14Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси ўқув-машғулот йиғинига киришмоқда  0 11:48ЎзФҲМ "Андижон" – "Қизилқум" ўйинида юзага келган баҳсли вазият бўйича изоҳ берди  4 11:10Шомуродов Туркия клубининг таклифини қабул қилдими?  13 10:47Алонсо собиқ шогирдини “Реал“га олиб келиши мумкин  6 10:20МЮ ўз футболчисини “Реал“га таклиф қилди  3 09:52Мбаппе касалхонадан чиқди  0 09:25ЦСКАнинг янги бош мураббийи ким бўлиши маълум  5 09:10Суперлига. "Сўғдиёна" Дориевнинг ягона голи эвазига ғалаба қозонди, "Қизилқум" эса сафарда "Андижон" билан дуранг ўйнади  1 08:58Месси ғалабадан сўнг нималар деди?  6 08:33Россия футболида катта можаро. Клуб раҳбари 15 йилга қамалиши мумкин  7 08:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ кутилмаганда имкониятни бой бериб қўйди  20 07:40Суперлига. Бугун 13-тур давом эттирилади  2 07:11Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Атлетико" муҳим ғалабани қўлга киритди  1 02:02КЖЧ. Лео Мессининг супер голи "Интер Майами"га иродали ғалаба тақдим қилди  28 01:50Ўзбекистон U-17 иккинчи ўртоқлик ўйинида Боливия U-17ни мағлуб қилди  24

Сеул Ки: “Бунёдкор” – Осиёнинг энг яхши жамоаларидан бири Янгиликлар

Сеул Ки: “Бунёдкор” – Осиёнинг энг яхши жамоаларидан бири

"Ал-Жаиш” футболчилари аэропорт худудини тарк этишиб, автобусга жойлашишди ва маълум вақт ўз юкларини кутиб ўтиришди.
Фурсатдан фойдаланиб, қатарликларнинг осиёлик легионери Сеул Ки билан қисқача суҳбатлашдик.

- “Бунёдкор” жамоаси ҳақида нималар биласиз?
- Шуни биламанки, “Бунёдкор” Осиёда ўз ўрнига эга ва қитъанинг энг кучли жамоаларидан бири.

- “Қалдирғочлар”нинг футболчилари ҳақида ҳам маълумотга эгамисиз?
- Ном жиҳатдан аниқ кимнидир ажратиб ўта олмайман. Бироқ икки йил олдин “Ульсан Хёнде” таркибида “Бунёдкор”га қарши ўйнаганим эсимда. Ўшанда Осиё Чемпионлар лигасининг ярим финали эди. “Бунёдкор”ни енгиб, финал йўлланмасини қўлга киритган эдик. Жамоа таркибида маҳоратли футболчилар бор.

- Бу йил Ўзбекистон вакили “Насаф” дарвозасига учта тўп киритдингиз. “Бунёдкор” билан баҳсда ҳам осон ўйин кутяпсизми?
- Бизда мавсум якунланиб бормоқда. “Насаф” билан ўйин арафасида “Ал-Жаиш” жуда кучли тайёргарликка эга эди. Ўзбекистонликлар эса ҳали расмий ўйин ўтказишмаганди. Шу боисдан ҳам рақибни осонлик билан енгдик. Аммо гуруҳ босқичида бундай енгил ўйинлар бўлмаслиги аниқ. Қолаверса, биз сафарда, кимсан – “Бунёдкор” билан ўйнаймиз. Айнан шу жиҳат бизга қийинчилик туғдиради.

Баҳодир МИРЗАЕВ суҳбатлашди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика