UZ

Сўнгги янгиликлар

14:07Ўзбекистонлик ҳакам футзал бўйича Осиё Кубоги 2-турига тайинланди  0 13:51"Бавария" ҳимоячиси ёзда жамоани тарк этишни истамаяпти  0 13:25"Барселона" ярим ҳимоячиси билан шартномани узайтирмоқчи  0 12:57"Реал" вингери "Барселона"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  3 12:30МЮ ҳужумчисига харидорлар маълум қилинди  0 12:05Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди  9 11:43Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Ироққа қарши учрашувини баҳрайнлик рефери бошқаради  4 11:22"Пахтакор-79" ПФЛ талабини бажармагани учун Биринчи лигадан четлаштирилиши мумкин  1 10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  7 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  13 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  6 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  5 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  3 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0

Сетьен Мессининг "Манчестер Сити"га кетиши мумкинлиги борасидаги саволга жавоб берди Янгиликлар

Сетьен Мессининг "Манчестер Сити"га кетиши мумкинлиги борасидаги саволга жавоб берди

"Барселона" бош мураббийи Кике Сетьен жамоа ҳужумчиси Лео Мессининг "Манчестер Сити"га кетиши мумкинлиги ҳақида гапирди.

Бу ҳақда metaratings.ru сайти хабар тарқатмоқда.

"Ҳатто бу ҳақда гапиришни истамайман. Лео менинг олдимга келмади ва ҳеч нарса демади, нуқта. Мен Леони ҳар куни машғулотларда кузатмоқдаман, у бутунлай ўзини ишга бағишлаган ва у билан барчаси жойида. Қолган барчаси - миш-мишлар. Келинг бу ҳақда гаплашмаймиз", - дейди Сетьен.

Олдинроқ, Мессининг янги клуб қидираётгани, Хосеп Гвардиола сабаб "Манчестер Сити"га ўтиши мумкинлиги борасида ҳам гап-сўзлар янграган эди.

Месси "Барселона"нинг асосий жамоасида 2004 йилдан бери тўп тепади. Аргентиналик футболчи жорий мавсум "кўк-анорранглилар" сафида Ла Лига доирасидаги 28та ўйинда майдонга тушиб, 22та гол уришга эришди ва чемпионатда тўпурарлик қилмоқда.


Манба: metaratings.ru

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика