Сетьен Месси билан муносабати ҳақида гапирди

Alisher
20 июл 2020, 15:25
"Барселона" устози Кике Сетьен жамоа ҳужумчиси Лионель Месси ҳақида гапирди.

"Мен Лионель билан бошқалар каби муносабатдаман. Айрим футболчилар очиқ мулоқотга киришишади, шу сабабли тез-тез гаплашамиз, аммо бизнинг муносабатларимиз яхши.

"Барселона"нинг ҳозирги ҳолати ҳақида кўп гаплашдик. Жорий мавсум Чемпионлар Лигаси учун жиддий мақсадларимиз бор", - дейди мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, каталонияликлар Испания чемпионатини 2-ўринда якунлашди. Жамоа ЧЛнинг 1/8 финал жавоб ўйинида "Наполи" билан ўйнайди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›