

"Менда катта рекордлар ёки совринлар йўқ. Менда бори ва йиллар давомида намойиш қилганим — футбол фалсафаси.
Бу фалсафани ҳамма жойда ишлатганман. Мен ишлаган "Лас-Пальмас" ва "Бетис"га қаранг, улар яхши ўйнашган. Мен ҳар гал янги клубга ўтганимда битта нарсани кафолатлашим мумкин: биз яхши футбол ўйнаймиз. Бу шундай катта клубни ишонтириш учун кифоя бўладими, билмадим, аммо "Барселона"дан миннатдорман", — дейди Сетьен "Sport.es" сайтига.



