Сетьен: "Дуранг - яхши натижа"
26 фев 2020 12:43
Янгиликлар
Сетьен: "Дуранг - яхши натижа"
"Барселона" бош мураббийи Кике Сетьен ЧЛ 1/8 финал доирасидаги "Наполи"га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
Неаполда ўтган ўйин 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.
"Бизни "Камп Ноу"даги жавоб ўйини кутиб турибди, шундай экан дуранг яхши натижа ҳисобланади. Биз деярли вазиятлар яратмадик, аммо бунинг учун вақт керак.
Видаль ва Бускетс карточкалари сабаб кейинги ўйинни ўтказиб юборадилар. Жароҳат олган Пике ҳақида эса ҳеч нарса дея олмайман", - дейди Сетьен.
Эслатиб ўтамиз, "Барселона" ва "Наполи" жамоалари ўртасидаги жавоб ўйини 18 март куни "Камп Ноу" стадионида бўлиб ўтади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар