

Испан нашрининг хабарига кўра, Сетьен Испания чемпионати якунлангандан сўнг футболчиларга бир ҳафта дам берган. Ўйинчилар келаси сешанбадан (28 июль) тайёргарликни давом эттиришади.
Мураббийнинг фикрича, бундай пауза ўйинчиларга тикланишга ва Ла Лигада муваффақиятсизликни унутишга имкон беради.
"Барселона" 8 августда "Камп Ноу"да "Наполи"ни қабул қилади. Чемпионлар Лигаси 1/8 финал босқич доирасидаги биринчи ўйинда жамоалар дуранг (1:1) ўйнашган.



