Серхио Рамос: "Реал" билан шартнома узайтириш борасида шошаётганим йўқ"

Aslanov Jasurbek
24 мар 2015, 16:41
"Реал" ҳимоячиси Серхио Рамоснинг таъкидлашича, у ўз клуби билан янги шартнома имзолашга шошаётгани йўқ.

"Реал"да бахтлиман ва янги шартнома борасида клуб вакилларига қўнғироқ қилганим йўқ. "Реал" билан амалдаги битимим 2 йилдан сўнг якунланади. Бу борада шошилаётганим йўқ, чунки ўзимни бошқа клуб футболкасида тасаввур қила олмайман" - дейди Рамос.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com