Серхио Рамос: "Погба учун "Реал" эшиклари доимо очиқ"

Alisher
10 сен 2019, 12:30
"Реал" сардори Серхио Рамос "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячи Поль Погбани жамоада кўришга қарши эмас.

"Погбадек яхши ўйинчи учун "Реал" эшиклари доимо очиқ деб ўйлайман. У ажойиб футболчи, бошқалардан ажралиб туради. 

У ўзининг салоҳиятини "Ювентус"да ва МЮда кўрсата олди.

Менимча, у жамоага баланс бера олади. У ҳужумларни яхши қўллаб-қувватлайди ва ажойиб жисмоний ҳолатдаги футболчидир", - дейди Рамос.

"Adidas" Погбани "Манчестер Юнайтед"да олиб қолишга ёрдам берган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Daily Express