Сервер Жепаровда 63 дақиқа, “Ульсан”да дуранг

Narzulla Saydullayev
11 апр 2015, 15:09
Жанубий Кореянинг “К” лигасида 5-тур ўйинлари бўлиб ўтмоқда.
Ҳозиргина Сервер Жепаров тўп тепаётган “Ульсан Хюндай” клуби ушбу тур доирасидаги ўз учрашувини якунлади. Меҳмонда “Дэжеон Ситизен”га қарши майдонга тушган ульсанликлар 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекишди.

45-дақиқада Янг Донг-Хюн “Ульсан”ни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 66-дақиқада Мюнг-Вон Сео мувозанатни тиклади. Терма жамоамиз сардори жавоб тўпи киритилишидан уч дақиқа аввал, аниқроғи 63-дақиқада ўз ўрнини Чанг-Хюн Кога бўшатиб берганди.

Бугунги учрашувдан сўнг “Ульсан Хюндай” 11 очко билан ҳамон пешқадам бўлиб турибди. Лекин эртага “Чонбук” ва “Сувон” клублари ўз ўйинларини ғалаба билан якунлашса, Жепаров жамоаси 3-ўринга пастлайди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: olamsport.com