UZ

Сўнгги янгиликлар

00:44"Локомотив" "Бунёдкор"ни мағлуб қилса ҳам гуруҳда қолиб кетган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:37Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалаба қозонди, Роналду 935-голини урди  3 00:32Эндрик жароҳати туфайли Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади  1 00:10Европа лигаси. "Тоттенхэм" – "Манчестер Юнайтед". Финал старт олди! (онлайн ҳисоб)  38 00:05Илёс Зейтуллаев: "Футболда ғалабадан кўра, мағлубият кўпроқ сабоқ беради"   0 23:35Кейн Бундеслиганинг энг яхши футболчиси деб топилди  0 23:05Григорий Колосовский: "Ғалаба бор, лекин гуруҳ босқичида тўхтадик"  0 22:38Расман: Флик "Барселона" билан шартномасини узайтирди  3 22:09Никола Лазаревич: "Бугунги ўйинда футболчиларимнинг ҳаракатларидан кўнглим тўлди"  1 21:45Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир жамоага ҳурмат билан қараймиз"  0 21:24Ўзбекистон кубоги плей-офф босқичининг барча иштирокчилари аниқ. Қуръа қачон ўтказилади?  5 20:45Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи якунланди. "Олимпик Мобиуз" кейинги босқичга йўлланма олди (бугунги натижалар)  11 20:23"Арсенал" Родриго билан музокараларни бошлади  5 19:48Ўзбекистон Кубоги. "Локомотив" 6 очко тўплаган бўлсада гуруҳда қолиб кетди, "Қўқон-1912" ва "Қизилқум" кейинги босқичда  7 18:45Франция терма жамоасига чақирилганлар рўйхати эълон қилинди  12

Сервер Жепаров фаолиятидаги 7 клуб ФОТОГАЛЕРЕЯ Янгиликлар

Сервер Жепаров фаолиятидаги 7 клуб ФОТОГАЛЕРЕЯ

Январь ойи сўнггида Ўзбекистон терма жамоасининг узоқ йиллик сардори Сервер Жепаров Жанубий Кореянинг “Ульсан Хюндай” клубига кўчиб ўтди.
Осиёнинг икки карра энг яхши футболчиси учун бу профессионал фаолиятидаги еттинчи клубга айланди.

Биз ўқувчиларимизга Жепаровнинг барча клубларини эслатиб ўтамиз.

1982 йилда туғилган Сервернинг проффесионал фаолияти Наманганнинг “Навбаҳор” клубида бошланган. 2000-2001 йилларда футболчи 46 ўйинда рақиб дарвозасига 7та гол уришга муваффақ бўлган. Афсуски футболчининг "лочинлар" сафида тушган расмларини топа олмадик. Шундай ишонишга тўғри келади.



2002 йил бошида қаҳрамонимиз Тошкентнинг “Пахтакор” клубига кўчиб ўтганди. Таъкидлаш лозимки, “шерлар” сафида Жепаров жуда кўплаб совринларга эга чиққан. 2002-2007 йилларда кетма-кет олти марта Ўзбекистон чемпиони ва Ўзбекистон кубоги соҳиби бўлган Жепаров икки бор Осиё Чемпионлар лигаси ярим финалига қадар етиб борган. 2007 йилда МДҲ кубогида ғолиб чиққан.



“Пахтакор” сафида 6 йиллик фаолиятдан сўнг Жепаров Тошкентнинг бошқа бир клуби “Бунёдкор”га ўтди. Ярим ҳимоячи “қалдирғочлар” таркибида ҳам Ўзбекистон чемпиони (2 марта) ва Ўзбекистон кубоги (1 марта) соҳиби бўлди. Илк мавсумдаёқ ярим ҳимоячи 19та гол билан олий лига тўпурарига айланди.



2008 йил Жепаров ўз фаолиятидаги энг катта совринлардан бирини қўлга киритди. Уни Осиё қитъасининг энг яхши футболчиси деб топишди. Ўша йил Сервер “Бунёдкор” билан бирга ОФК Чемпионлар лигаси ярим финалига қадар етиб борганди.  



2010 йилнинг июль ойида “Бунёдкор” Жепаровни Жанубий Кореянинг “Сеул” клубига ижарага берган. Ўша йил охирига қадар ярим ҳимоячимиз К-Лигада 16та ўйин ўтказган, “Сеул” эса 10 йиллик танаффусдан сўнг мамлакат чемпионлигини қўлга киритди.



2011 йил февралида Жанубий Корея клуби Жепаровни тўлиқ сотиб олганини эълон қилди ва 3 йиллик шартнома тузди. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра унинг трансфери корейс клубига 850000 АҚШ долларига тушган.



Бироқ футболчимиз Кореяда 3 йил қолгани йўқ. Сабаби ўша йилнинг ёзида Саудия Арабистонининг “Ал Шабаб” клуби Жепаровни ўз сафига қўшиб олди. 2011 йилнинг 9 июлида ўзбекистонлик ярим ҳимоячи араб клубига кўчиб ўтгани эълон қилинди. “Шабаб” Сервер учун “Сеул”га 2700000 АҚШ доллари тўлагани хабар қилинганди.



Жепаров дастлабки мавсумда “Ал Шабаб” сафида муваффақиятли иштирок этган. Жамоа Саудия Арабистони чемпиони бўлди. Йил сўнггида эса қаҳрамонимизнинг ўзи Осиёда иккинчи бор тенгсиз бўлганди. Иккинчи мавсумда мураббий ҳамюртимизга ишонч билдирмади. Шу сабабли у фаолиятини бошқа клубда давом эттиришга мажбур бўлди.



2013 йилнинг февралида Ўзбекистон терма жамоаси сардори Жанубий Кореянинг “Сеонгнам Илва Чунма” клуби аъзосига айланди. Бу клуб сафида Жепаров Корея Футбол Ассоциацияси кубогида зафар қучди.



Жепаров "Сеонгнам" сафида навбатдаги голидан сўнг "фирменний" сальтосини амалга оширмоқда


2015 йилги Осиё Кубогидан сўнг ўзбекистонлик футболчи “Ульсан Хюндай” клуби билан шартнома тузди.



Жепаров ўзи ўйнаган барча клубларда совринларга эга чиққан. Биз Серверга “Ульсан” сафида ҳам шундай натижага эришишини тилаб қоламиз.

Терма жамоа таркибида эса мана шундай ҳаракатларни янада кўпроқ амалга оширишини тилаймиз.





Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика