UZ

Сўнгги янгиликлар

17:21"Қўқон-1912" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  6 15:19ЎзЭл Классикосига превью  14 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  6 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2

Сервер Жепаров: "Саудия Арабистони европалик мураббийлар эвазига кучаймоқда" Янгиликлар

Сервер Жепаров: "Саудия Арабистони европалик мураббийлар эвазига кучаймоқда"

Хабарингиз бор, Ўзбекистон терма жамоаси 14 ноябрь куни Саудия Арабистони, 19 ноябрда эса Фаластин билан ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги ўйинларда майдонга тушади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида ўйин ўтказиш бўйича мутлақ рекордчи бўлиб турган, яқиндагина янги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланган Сервер Жепаров билан Саудия Арабистони билан баҳсдан олдин суҳбатлашдик.

- 2011-2013 йилларда Саудия Арабистонида, "Ал Шабаб" клубида фаолият олиб боргансиз. Саудия Арабистони терма жамоаси ҳақида нималар дея оласиз? Уларнинг футболчилари билан бизникилар ўртасида қандай фарқ бор?

- Мен Саудия Арабистонида ўйнаганимга жуда кўп бўлди. Орадан анча вақт ўтди. Шу боис Ҳозирги терма жамоа ҳақида кўп ҳам маълумотга эга эмасман. Ўзбекистонлик ва саудиялик футболчилар ўртасида жуда ҳам катта фарқ йўқ деб ўйлайман. Аммо уларда маҳаллий чемпионати жуда ҳам юқори савияда эканини таъкидлаш лозим. Ўзингиз ҳам кўраётган бўлсангиз керак "Ал Ҳилол", "Ал Аҳли", "Ал Иттиҳод" каби клубларда кучли ва тажрибали легионерлар ўйнашмоқда. Бундан ташқари тахминан 15 йилдан буён европалик мураббийлар ишлаб келишмоқда. Хорижлик мураббийлар ёрдамида маҳаллий футболчилар ўсишмоқда, ривожланишмоқда. Саудиялик футболчилар техник томонлама яхши кўрсаткичларга эга, тактик томонлама ҳам яхши савияга эга.



- Хабарингиз бўлса керак Эрве Ренар бошчилигидаги Саудия Арабистони терма жамоаси ЖЧ-2022 саралашида кутилмаганда иккита дуранг қайд этди. Шундан кейин маҳаллий журналистлар терма жамоанинг натижалари пасайишига миллий чемпионатда легионерлар сонининг жуда кўплигини сабаб қилиб ёзишди. Бугунги кунда Саудия Арабистони чемпионатида иштирок этувчи клублар йил бошида 6 нафар хорижлик футболчини рўйхатдан ўтказа олишади. Сизнингча легионерларнинг кўплиги терма жамоа ўйинига таъсир қиладими?
- Менимча бу нарса терма жамоага кўп ҳам таъсир қилмаса керак. Сабаби клубда кучли хорижлик легионер ўйнаяптими маҳаллий футболчилар унга етишга ҳаракат қилишади ва натижада футболчи сифатида ўсишади, профессионал бўлишни ўрганишади.

- Тошкентда совуқ кунлар бошланиб кетди. Саудиялик футболчилар совуқни ёмон кўришишлари аниқ...

- Йўқ, улар совуқни жуда ҳам ёмон кўришади (кулади). У ерда доим иссиқ бўлгани учун совуқда футбол ўйнаш учун анча қийин бўлади.

- Демак, совуқ ҳаво бизнинг терма жамоамиз учун каттагина устунлик берадими?

- Жуда катта эмас-ку, аммо қандайдир устунлик беради албатта. Сабаби бизнинг йигитлар керак бўлса қорда ҳам футбол ўйнашган.


Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди

Рейтинг: +41   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика