UZ

Сўнгги янгиликлар

15:31"Барселона" ярим ҳимоячиси мавсум охиригача сафдан чиқди  0 15:05Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, бироқ энг муҳими бор кучимизни ишга солиш"  3 14:59МЮ ва "Челси" собиқ футболчилари АПЛ Шон-шараф залига киритилди  0 14:30Ўзбекистон U-23 термасининг Вьетнамга қарши тахминий таркиби билан танишинг  7 14:15Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз. Эътиборингиз учун раҳмат"  16 13:59Рэтклифф Тухель билан музокаралар ўтказди  1 13:31"Бавария" форварди мавсум охирида жамоадан кетади  0 13:04Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити"  3 12:42Родриго "Реал"ни тарк этиш ниятида эмас  8 12:18Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади"  12 12:01"Манчестер Сити" ярим ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  6 11:39"Арсенал" "Ювентус" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  0 11:15"Барселона" Араухони трансферга қўйди  8 10:42Фабио Каннаваро – «Удинезе» бош мураббийи  1 10:2116:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми?  20

Сергей Лушчан "Зомин" стадионини кўриб ҳавасим келди. Аввалги майдонга менимча "картошка экишарди" Янгиликлар

Сергей Лушчан "Зомин" стадионини кўриб ҳавасим келди. Аввалги майдонга менимча "картошка экишарди"

Про лиганинг навбатдаги туридан ўрин олган "Зомин" - "Динамо" (1:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Сергей Лушчан фикрларини билдириб ўтди.




"Ўйин ҳақида нима дейишим мумкин? Баҳс менга ёқди. Яратилган вазиятлардан фойдалана олмаслик бизнинг доимий муаммоларимиздан бири бўлиб қолмоқда. Таркибда бир қатор ўзгаришларни амалга оширдик. Қайсидир маънода омад ҳам келди. Тақвим ҳам оғир келаётганини айтиб ўтишим жоиз, "Истиқлол" билан боғлиқ муаммолар ҳам пайдо бўлди. Очколарни олишди ва яна қайтаришди. Орадаги дуранг ва мағлубиятлар бизни пастки ўринга туширди. Йигитларда хоҳиш ва иштиёқ кучли эди.

Иккинчи голдан кейин футболчилар хотиржамликка берилишди. Мен бу ҳақида биринчи маротаба гапираётганим йўқ. Бу табиий ҳолат. Иккинчи голдан кейин рақиб ҳужумни кучайтириши аниқ эди. Бу руҳият билан боғлиқ. Иккинчи бўлимда гол ўтказиб юборганимиздан кейин ҳимояда ўйнаганимизга қарамасдан вазиятлар ярата олдик. Ҳар бир ўйинда бир нечта голли вазиятлар яратяпмиз. Фақат фойдаланишда оқсаяпмиз. Бу футбол сен уролмасанг сенга уришади. Фарғона билан ўз майдонимиздаги ўйинда ўйин бўйича устунликка эга бўлгандик. Иккита учта гол уришимиз мумкин эди лекин уролмадик. Учрашув аввалида ўзимизга ўзимиз хато қилиб тўп ўтказиб юбордик.

Молиявий томондан муаммоларимиз йўқ. Менимча биз бу борада ягона клуб бўлсак керак. Ойлик мукофот пуллари вақтида тўлаб борилмоқда. Афсуски жамоани фақат бир киши қўллаб қувватламоқда. Айнан ўша инсон маблағ билан таъминламоқда дея оламан. Албатта, шаҳар(ҳокимлиги) ҳам бу борада фаоллик кўрсатса яхши бўларди. Бизнинг вилоятда даромад оқимининг 80 фоизи туризм орқали келади. Коронавирус билан боғлиқ вазият эса бу борада муаммоларни юзага келтирди. Жамоа олдига катта мақсадлар қўйилганда унга мос равишда молиялаштириш ҳам бўлиши зарур. Ҳозирги кунда катта муаммолар йўқ. Клуб президентига раҳмат айтиб қоламан. У - тадбиркор жамоани деярли ўз ёнидан молиялаштирмоқда.

Бизда "Шўртан" билан ўйиндан олдин биринчи ўринни эгаллаш учун ҳам имкониятларимиз етарли эди. Ўша учрашувда ҳам устунлик биз томонда бўлган ва сўнгги дақиқаларда ўз дарвозамизга гол уриб қўйгандик. Бунинг оқибатида икки очко йўқотдик. Яхши спорт формасида бўлиб турганимизда бу худди тарсакидек таъсир қилди. Аламли албатта. Нима ҳам қила олардик, бу - футбол.

Охирги маротаба бу ерга келганимда стадион жуда ачинарли аҳволда эди. Назаримда бу ерда картошка етиштириш билан шуғулланишган. Бу шунчаки даҳшат эди. Биз ҳатто стадионга қайси йўл билан киришни билмадик. Ўзгаришлар катта. Бу ерда исталган даражадаги ўйинни ўтказса бўлади. Яхши маънода ҳасад қиляпман, "Зомин" стадионини кўриб ҳавасим келди. Барча жойда шундай бўлишини истайман",- дейди Лушчан.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика