UZ

Сўнгги янгиликлар

13:35"Динамо" 7 йилдан сўнг уйига қайтган "Шўртан"ни мағлуб этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 13:13Про лига. 5-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  0 12:53Эксперт ҳакамлар комиссияси: Ҳакамлар "Навбаҳор" ва "Андижон" дарвозаларига хато пенальти белгилашган  31 12:28"Андижон" собиқ футболчиси Ўзбекистон, Қозоғистон ва Беларусь чемпионатларини ўзаро солиштирди  2 11:59"Локомотив" футбол клуби эмблемаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилди  4 11:33Никола Лазаревич: "Жамоамизнинг ҳар бир вакилини "Навбаҳор" устидан қозонилган ғалаба билан муборакбод этаман"  5 11:06Сергей Лушан: "Ғалаба қозониш учун ҳеч бўлмаганда 50% имкониятдан фойдаланишни билиш керак"  6 10:32Бразилия томонидан Анчелотти учун таклиф қилинган молиявий шартлар ошкор бўлди  2 10:01Пролига. Бугун 5-тур баҳсларига старт берилади  0 09:30Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 08:58Sofascore. Кечаги учрашувда ассист қайд этган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  7 08:27Футзал. Ўзбекистон кубогида бугун чорак финал баҳслари бошланади  0 07:56Клаудио Раньери кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  4 07:25Шомуродов Довбик ҳақида фикр билдирди  2 04:26Анвар Бердиев: "Ҳимоявий футбол тарафдори эмасман, ҳамма билан ҳужумкор ўйнаймиз"  7

Сергей Лушчан: "Мағлубиятга тенг дуранг қайд этдик" Янгиликлар

Сергей Лушчан: "Мағлубиятга тенг дуранг қайд этдик"

Про лиганинг навбатдаги турида Ғузорнинг "Шўртан" жамоаси ўз майдони Самарқанднинг "Динамо" жамоасини қабул қилди.



Кескин курашлар остида кечган учрашувда томонлар 2:2 ҳисобида дуранг натижага имзо чекишди. Учрашувдан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Сергей Лушчан фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўйинни яхши бошладик. Умуман олганда қизиқарли ўйин бўлди. Қандай жамоага қарши майдонга чиқишимизни билардик. Икки жамоа ҳам очиқ ўйин намойиш этди. Биринчи голни урдик, сўнг иккинчисини. Бироқ, ғалабани сақлаб қола олмадик. Бу дуранг биз учун мағлубиятга тенг. Мақсадимиз Суперлигага йўлланма олиш. Бунинг учун ютишимиз керак. Аламли дуранг, ғалабани ушлаб қола олмадик. Оҳирги дақиқада ўз дарвозамизни ишғол қилиб қўйдик. Ҳаммасини ўзимиз олиб келдик. Ишлашда давом этамиз, олдиндаги ўйинларда ғалаба қозонишимиз шарт.

Голдан кейин ўйинни бўшаши бу руҳият боғлиқ. Ҳамма жамоада шунақа, гап руҳиятда. Жамоадаги кўп футболчилар 3 ҳафта олдин рўйхатдан ўтказилган, уларни ўзаро тушуниб олиши учун ҳам вақт керак. 3-4 футболчилар ҳали бир-бирини билишмайди.

"Шўртан" жамоасига қойил, оҳиригача курашди. Жарима майдончамиз ичида ҳавфли вазиятлар содир этди. Мақсадимиз кучли тўртликка кириш ва ўйиндан-ўйинга кучайиб бориш. Олдинга интилишда давом этамиз",- дейди Сергей Лушчан.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика