UZ

Сўнгги янгиликлар

13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  4 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  0 13:23Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди   1 12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  3 12:15Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим"  1 11:53Начо ва Васкес "Реал" билан шартномасини узайтиради  2 11:23"Шўртан"нинг мавсумдаги илк ғалабаси қандай қўлга киритилди?   0 10:37Футзал. Терма жамоамиз бугун Қирғиз Республикасига қарши баҳс олиб боради  0 10:00Хави «Барселона»да қолиши мумкин, бироқ бош мураббий сифатида эмас  4 09:24Месси футболдан ташқари яна қайси спорт турларига қизиқишини айтди  13 08:50Про лига. Бугун турнинг марказий учрашуви бор  8 08:34Шеригини «нокаут» қилган Бекмуродов жарима тўлайди. ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари эълон қилинди  16 08:21Депайнинг агенти: «Бу ёлғон»  10 07:50«Реал Мадрид» келаси ҳафта 2 нафар футболчи билан шартномани узайтирганини эълон қилади  0 07:28Суперлига. Бугун ғалаба қозонмаганларнинг тўқнашувига гувоҳ бўламиз  4

Сергей Лушчан: "Кейинги тур кўп нарсага ойдинлик киритиб беради" Янгиликлар

Сергей Лушчан: "Кейинги тур кўп нарсага ойдинлик киритиб беради"

Про лига 13-туридан ўрин олган "Турон" - "Динамо"(1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Сергей Лушчан фикрларини билдириб ўтди.



"Дуранг ўйнадик. 0:1 ҳисобида мағлубиятга учраётиб якунда 1:1 қилдик. Ҳар доим ҳам биз истаган нарса рўй бермайди. Ҳа, бугун ютиб кетишимиз ҳам мумкин эди. Ўйинни олиб қарайдиган бўлсак 1:1 биз учун қониқарли натижа деб айта оламан. Тўхтаб қолмаймиз, олдинга интилишда давом этамиз. Уч кундан сўнг навбатдаги ўйинни ўтказамиз. Шу ўйинга тайёргарликни давом эттирамиз",- дейди Сергей Лушчан.

- Аваз Агалиевнинг жароҳати қай даражада жиддий?
- Жароҳат олгани сабабли уни биринчи бўлимдан сўнг алмаштирдик. Ҳозирча жароҳати қай даражада жиддийлигини билмайман. Текширувлар натижасидан сўнг хулоса чиқаришимиз мумкин. Айрим футболчилар барча учрашувларда ўзгаришларсиз ҳаракат қилмоқда. Ким яхшироқ тайёр бўлса ўша майдонга чиқади. Таркибимизда маҳаллий ёшлар бор. Кўрамиз, кимга имконият берамиз.

- Суперлигага йўлланма олиш учун қайси жамоада имконият кўпроқ деб ўйлайсиз?
- Кучли тўртликка кирган барча жамоаларда биринчи ўринни олиш ва Суперлигага чиқиш имконияти бор. Кейинги ўйин кўп нарсага ойдинлик киритиб беради. Кураш жиддий кечиши шубҳасиз. Дастлабки тўртликдаги барча жамоа Суперлигага чиқишни истайди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика