UZ

Сўнгги янгиликлар

17:47Футзал. Ўзбекистоннинг Вьетнамга қарши таркиби маълум  0 17:35"Спартак" собиқ устози "Милан"ни бош мураббийлигига асосий номзод   0 17:10«Сити»нинг икки асосий футболчиси «Брайтон»га қарши майдонга тушмаслиги мумкин  1 16:45«Атлетик»да 15 йил ўйнаган футболчи клубдан кетмоқда  2 16:21U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувида бизга таниш ҳакам ишлайди  15 16:04"Дон-дон-зики", хушчақчақ Кападзе — Ўзбекистон - Вьетнам учрашувидан 93 та расм  1 15:53Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  6 15:26АПЛда «Олтин қўлқоп» учун асосий даъвогар маълум бўлди  1 15:05"Фейеноорд" бош мураббийи топ-клублардан бирида иш бошлаши мумкин  3 14:45"Ўзбекистон ҳеч кимдан қўрқмаслигини намойиш этди". Сайтимизнинг россиялик ходими Вьетнам устидан қозонилган ғалаба ҳақида қандай фикрда?  10 14:25Футзал. Тожикистон ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига чиқди!  14 14:20Обит яна футбол ўйнай оладими?  0 14:08Карлос Тевес шифохонага тушиб қолди  0 13:51"Барселона" ёзги трансфер ойнасида ярим ҳимоячисини сотади  3 13:15Ўзбекистон ОТЖ Осиё кубоклари тарихида энг кўп легионер билан иштирок этмоқда. Аввалги турнирларда вазият қандай бўлган?  9

Сергей Лушчан "Динамо" билан нимага эришади? (сўровнома якунлари) Янгиликлар

Сергей Лушчан "Динамо" билан нимага эришади? (сўровнома якунлари)

Кеча Самарқанднинг "Динамо" клубига Сергей Лушчан бош мураббий этиб тайинлангани ҳақида хабар чиқди.

ПРО лиганинг дастлабки икки турида иккита мағлубиятни қабул қилиб олган "Динамо" раҳбарияти бош мураббий Равшан Аҳмедов билан хайрлашишга қарор қилди ва унинг ўрнига "Бунёдкор" ва "Сўғдиёна" клубларида ишлаган Сергей Лушчанни олиб келди. Сергей Иванович иккала клубда ҳам асосий урғуни ёш футболчиларга қаратгани кўпчиликка яхши аён. Қуйи лигада илк бор ишлайдиган мураббий олдига жамоани Суперлигага қайтариш вазифаси қўйилди. Бу осон бўлмаслиги турган гап. Сабаби Лушчан трансфер ойнаси очилгунига қадар мана шу бор футболчилар хизматидан фойдаланишга мажбур бўлади. Трансфер ойнаси очилганида ҳам ўзига керакли футболчиларни олиб келиш анчайин қийин бўлиши аниқ. Чунки кўпчиликнинг йил охиригача шартномаси бор ва Суперлигадан қуйи лигага тушишни ҳамма ҳам хоҳлайвермайди.

Кеча сайтимизнинг телеграм каналида Сергей Лушчан бошчилигидаги "Динамо" қандай натижага эришади деган мазмунда сўровнома жойлаштирган эдик. Ушбу сўровномада 4600дан ортиқ иштирокчи қатнашди ва натижалар қуйидагича бўлди:

38 фоиз - Шу йил Суперлигага қайтади
38 фоиз - Лушчан ҳам мавсум давомида истеъфога чиқарилади
19 фоиз - ПРО Лигада 3-4 ўринларни эгаллайди
5 фоиз - ПРО Лигада қуйи ўринларни эгаллайди



Кўриб турганингиздек сўровномада овоз берганларнинг 38 фоизи "Динамо" шу йил Лушчан қўл остида Суперлигага қайтади деб ҳисоблаган. Бунинг учун "Динамо" ПРО лигада биринчи ўринни эгаллаши ёки иккинчи ўриннни эгаллаган тақдирда Суперлигада 13-ўринни банд этган клубни плей-офф баҳсида мағлуб этиши керак бўлади.

Қизиғи яна 38 фоиз овоз берувчи Сергей Лушчан мавсум давомида худди Равшан Аҳмедов сингари истеъфога чиқарилади деб ҳисоблаган. Ўзбекистонда бош мураббийлар билан шартномани бекор қилиш жуда ҳам кенг тарқалган десак янглишмаймиз. Шундай экан агар "Динамо" қониқарсиз натижалар қайд этаверса раҳбарият бош мураббий билан хайрлашиши ҳам мумкин.

19 фоиз овоз берувчи "Динамо" бу мавсум ПРО лигада 3-4-ўринларни эгаллашига ишонмоқда. Яъни жамоа яхши натижалар кўрсатади, аммо Суперлигага чиқа олмайди.

Қолган 5 фоиз овоз эса ўтган йил Суперлигада ўйнаган "Динамо" бу йилги мавсум ПРО лигада қуйи ўринларни эгаллайди деб тахмин қилмоқда.

Аслида қандай бўлишини эса вақт кўрсатиб беради.


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика