

- Жуда оғир ўйин бўлди. Биз бундай бўлишини билардик ва бунга тайёр эдик. Давралар оралиғида “Бухоро” клуб ўз таркибини сезиларли даражада кучайтириб олганди. Бугун бизга омад кулиб боқди, десам муболаға бўлмайди. Чунки “Бухоро” 4та голли вазият яратиб, битта гол урди. Биз эса 3та имкониятнинг иккитасидан фойдаландик. Ҳали олдинди жуда кўплаб ўйинлар бор. Фикримча, “Бухоро” юқори ўринларга кўтарилиб олади, - дейди Сергей Лушчан.



