UZ

Сўнгги янгиликлар

15:31"Барселона" ярим ҳимоячиси мавсум охиригача сафдан чиқди  0 15:05Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, бироқ энг муҳими бор кучимизни ишга солиш"  4 14:59МЮ ва "Челси" собиқ футболчилари АПЛ Шон-шараф залига киритилди  1 14:30Ўзбекистон U-23 термасининг Вьетнамга қарши тахминий таркиби билан танишинг  7 14:15Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз. Эътиборингиз учун раҳмат"  19 13:59Рэтклифф Тухель билан музокаралар ўтказди  1 13:31"Бавария" форварди мавсум охирида жамоадан кетади  0 13:04Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити"  4 12:42Родриго "Реал"ни тарк этиш ниятида эмас  9 12:18Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади"  13 12:01"Манчестер Сити" ярим ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  6 11:39"Арсенал" "Ювентус" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  0 11:15"Барселона" Араухони трансферга қўйди  8 10:42Фабио Каннаваро – «Удинезе» бош мураббийи  1 10:2116:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми?  20

Сергей Лушандан жиддий гаплар. Буни барча ўқиши керак Янгиликлар

Сергей Лушандан жиддий гаплар. Буни барча ўқиши керак

"Сўғдиёна" бош мураббийи Сергей Лушан Суперлиганинг 22-тури доирасида "Бунёдкор"га қарши учрашувдан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Турнир жадвалидаги ўриндан келиб чиқадиган бўлсак, биз учун ҳам, рақиблар учун ҳам ўйиннинг муҳимлиги йўқ эди. Чемпионатда шундай ўйинлар бўлмоқдаки, нима учун ўйнаётганингни ҳам билмайсан. Қолганларни билмадиму, мен учун шундай туюлмоқда. 

Жамоам сўнгги вақтларда қийин учрашувларни жуда кўп бора ўтказди. "Қўқон-1912"га қарши учрашувдан кейин шогирдларим тикланиб олиши учун 20 соатгина вақтга эга бўлди. Бизга Бундеслига футболчилари керак. Улар одам эмас, робот. 

Яна тақвим борасида сўров. Ҳа, биз бу борада кўп ўқияпмиз, эшитяпмиз. Хатолар бор, буни тўғрилаймиз. Бироқ бу учрашув ҳеч кимга керак бўлмади. Иккита керак бўлмаган голларни урдик. Бу рақибларнинг хатоси туфайли бўлди. 

Молиявий қийинчиликлар, умуман олганда жамоада қандай муаммолар бўлишидан қатъи назар "Бунёдкор" - ўзбек футболининг байроқдор жамоаси. Кетма кет уч йилдан "Бунёдкор" фақатгина академиядаги футболчиларига таяниб ўйин кўрсатмоқда. Клубни ҳеч ким қўллаб-қувватламаяпти. Бу шармандалик, барча учун шармандалик. Бу менинг фикрларим. Шунчаки, жамоанинг ушбу ҳолатига қараш жуда қийин. Светнинг ўчирилгани, сув берилмагани... 

Бунга жавоб берадиган, жавобгарликни ўз бўйнига оладиган кимдир борми? Одамларни уйғотмоқчиман. Бу стадион, академияни қуриш учун оз маблағ кетганми? Миллионлар сарфланган. Барчамиз биргаликда қўллаб-қувватлайлик. Буни талаб қиламан. Шунчаки ачинарли.

Санжар Рашидов: "Оғир ўйин бўлишини кутгандик. Очко олишга ҳаракат қилдик. Иккита гол ургандан кейин ғалаба қозона олмаслик аламли экан"

Рейтинг: +151   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика