

- Қизиқарли ўйин бўлди, аммо шогирдларимнинг ҳаракатларини тушунмадим. Биз ғолиб бўла олмадик. Рақиб муносиб қаршилик кўрсатди. Шу боис дуранг адолатли натижа. Шомуродов ўтган турдаги ўйини туфайли тарбиявий иш олиб бордик ва учрашувни захирада бошлади. Балки у ҳаёлида қайсидир жамоа билан шартнома тузиб бўлгандир, билмайман. Футболчиларнинг ғалаба руҳиятида муаммо бор, қаердадир биз мураббийлар хато қилаяпмиз... Янги раҳбарият жамоага ёрдам беришини маълум қилди. Булар “Бунёдкор”га фойда келтиради деб умид қиламиз, - дейди Сергей Лушан.



