UZ

Сўнгги янгиликлар

08:31“Рома“ Шомуродовни қанчага сотишни режа қилгани маълум  1 08:03Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Интер Майами“ иштирок этган гуруҳдан кейинги босқичга йўл олганлар маълум  8 07:25Суперлига. "Қалдирғоч"лар Абрамов жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этишди, Абдухолиқовдан дубл  0 07:19Ўзбекистон кубоги. Бугун яна 2 та чорак финалчи аниқланади  1 02:00КЧЖ. ПСЖ "Сиэтл Саундерс"ни таслим қилди ва гуруҳда биринчи ўринни эгаллади, "Атлетико" ғалаба қозонган бўлсада уйга қайтади  8 01:54“Навбаҳор” ПФК раҳбариятида ўзгариш юз берди  3 01:20"Арсенал" словакиялик футболчи учун 70 млн. евро тўлашга тайёр, аммо "Лейпциг" 80 млн. евро сўраяпти  2 00:33Вадим Абрамов: "Барча мухлислардан узр сўрайман"  9 23:43"Ал Ҳилол" Тео Эрнандесни сотиб олишга жуда яқин  0 22:52"Реал" Родригони 90 миллион еврога баҳолади. Агар "Арсенал"га қизиқ бўлган вингер сотилса, Алонсога керакли ярим ҳимоячи сотиб олинади   3 22:35Осимхен дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчиларидан бирига айланиши мумкин  3 21:55Суперлига. Абдухолиқовга аталган оқшомда "Динамо" жорий мавсумдаги илк мағлубиятини "Бунёдкор"дан қабул қилиб олди  76 21:35Про лига. "Олимпик-MobiUz" "Жайхун"ни йирик ҳисобда таслим қилди  2 21:15Фирмино учун янги чақириқ: Туркия клуби расмий таклиф билан чиқди  2 20:30ПСЖ Баркола ҳеч қаерга кетмаслигини билдирди  1

Сергей Лушан: "ОЧЛдаги битта ўйин тажрибаси олий лиганинг 10та ўйинига тенг" Янгиликлар

Сергей Лушан: "ОЧЛдаги битта ўйин тажрибаси олий лиганинг 10та ўйинига тенг"

Теглар :  Сергей Лушан
ОЧЛ 5-тури доирасидаги "Бунёдкор" - "Ал Аҳли" (Саудия Арабистони) ўртасидаги ўйиндан олдинги матбуот анжуманида мезбонлар устози Сергей Лушан ўз фикрларини билдирди.
Гуруҳдан чиқиш имкониятлари қолмаган. Агар йигитларни тинчлантира олсак ва яхши футбол кўрсатсак бизнинг ютуғимиз шунда бўлади. Шогирдларим футбол ўйнай олишади, буни улар бир неча марта исботлашган. Тўғри бизда муаммолар бор. Жароҳатланган футболчилар бор. Аммо ҳозир йигитларнинг руҳий ҳолати анча яхшиланмоқда. Эртага майдонга тушиб нимага қодирликларини кўрсатишлари керак. Рақибимиз анчагина кучли ҳисобланади, - дейди Сергей Лушан.

"Эртага қийин ўйин бўлади. Йўқотадиган ҳеч нимамиз йўқ. Ютишга ҳаракат қиламиз. Ишончни оқлаш учун ғалаба керак", - дейди Даврон Умиров.

- Гуруҳдан чиқишга ишонамиз дегандингиз. Жамоага гуруҳдан чиқиш учун нима етишмади?
- Гуруҳ босқичи бошланишидан олдин мен барча жамоалар каби бизда ҳам имконият бор деб айтганман. Футболчиларимиз учун бу катта тажриба бўлди. Бундай тажрибани ОЧЛда ўйнамай туриб олиб бўлмайди. Масалан ёнимдаги Умиров эртага илк бор ОЧЛда ўйнайди. ОЧЛдаги битта ўйини орқали олий лиганинг 10та ўйинига тенг тажриба олса бўлади. 60 нафардан ортиқ клубимиз тарбияланувчиларимиз олий лигада ўйнамоқда. 3 йилдан сўнг "Бунёдкор" чемпионати бўлади. Бунга интилаяпмиз.

- Имконият қолмаган вазиятда эртага нима қиласизлар?

- Эртага майдонга ғалаба учун тушамиз. Ҳеч қандай босимсиз ҳаракат қиламиз. Агар йигитларимиз ўз қўлларидан келадиган футбол намойиш эта олишса ғалаба қозонишимиз мумкин. Вазифамиз эртага майдонга қалтирамай тушиш. Ҳеч қандай муаммо йўқ.

- Нима учун йигитлантирни тинчлантира олсак деб айтдингиз. Футболчилар нима учун қизишиб кетишмоқда?

- Мен учун футболчи 27 ёшида футболчига айланади. Бунга қадар шунчаки майдонда югуриб юрувчи болакай. Шахсан мен учун. Ўзим ҳам футбол ўйнаганман. Йигитлар нима учун асабийлашишмоқда? Сабаби мухлислар стадиондан уларни қўллашади, уларнинг ота-онаси келади, ТВ орқали миллионлар мухлислар уларни томоша қилишади. Исталган ёш футболчи ҳаяжонланади ва асабийлашади. Фақат ўзини босиб олганидан кейингина ўзининг қўлидан келган ишни бажариши мумкин. Уларни тинчлантира олмасликда мураббийларнинг айби бор.


Рейтинг: -44   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика