UZ

Сўнгги янгиликлар

22:13Флик "Реал" ва "Сельта" ўйинини томоша қилмади: "Мен ухлаётгандим. "Барса" бор эътиборини ўзига қаратган ва "Мадрид" ҳақида гапиришни истамайди"  1 21:36"Маҳалланинг ўзида ўсган бола ҳам катта футбол саҳнасига чиқиши мумкин" — TBC Bank ва Элдор Шомуродов янги ҳамкорликни йўлга қўйди  3 21:30"Манчестер Сити"га қарши баҳсдан олдин Мбаппе чап қўлидаги бармоғини синдириб олди, аммо...  0 21:20Милитао узоқ муддатга сафдан чиқди  2 19:50Сон Хён Миндан пул талаб қилган жиноятчилар қамоқ жазосига ҳукм қилинди  0 19:22"Реал" Алонсо ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни аниқлаб олди  20 18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  6 18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  10 17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  1 17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  4 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  7 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  12 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  4 16:01"Сўғдиёна" икки футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  0 15:35Суперлига ўтиш ўйинида ишловчи ҳакамлар маълум  6

Сергей Лушан: "Футболни озгина бўлса ҳам тушунадиган одам бир ойда жамоа йиғиб бўлмаслигини тушунади" Янгиликлар

Сергей Лушан: "Футболни озгина бўлса ҳам тушунадиган одам бир ойда жамоа йиғиб бўлмаслигини тушунади"

"Навбаҳор" бош мураббийи Сергей Лушан "Динамо" (0:0)га қарши Суперлига 1-тур доирасидаги ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

Ўйин ҳақида

— Баҳс кескин курашлар остида ўтди, ҳар икки жамоада ҳам вазиятлар бўлди. Айниқса "Динамо"нинг пенальти ура олмаганини ҳисобга олсак, бугунги дурангни қониқарли деса бўлади.

— "Динамо" бугун "Навбаҳор"дан яхшироқ кўринди. Умуман ёшларга кўпроқ урғу қаратасизми? Масалан, 15-рақамли Жавоҳир Абдужабборов ўйинда бироз йўқолиб қолди.

— Футболни озгина бўлса ҳам тушунадиган одам бир ойда жамоа йиғиб бўлмаслигини тушунади. Мухлислар билан ҳам учрашувда айтганимдек, таркиб бутунлай янгиланди. Масалан, бугун ўтган йилги таркибда фақатгина Мирсаидов ва Жиянов ўйнашди. Улар ўтган йили асосий таркиб футболчилари эмасди, бу йилдан эса етакчиларга айланишди. Бугун ўйинчилар кўрсатган нарса ақлбовар қилмас кўрсаткичдир. Ўйинга 2 соат қолганда икки ўйинчимиз майдонга тушиши мумкин эмаслигини айтишди. Буни бошқача қилиб тушунтира олмайман, фақат сўкиш орқали тушунтиришим мумкин. Ўтган йили "Нефтчи"га қарши ўйинда ҳам шундай воқеа рўй берганди. Аммо, уларнинг ўрнига майдонга тушганлар ажойиб ҳаракат қилишди.

— Жарима зарбасини Иминжонов ижро этиши кераклигини айтдингиз. Кўрдикки, унда ажойиб зарба бор экан. Бундай кейин ҳам стандарт вазиятлар Иминжоновга берилиши мумкинми?

— Ҳамма футболчиларнинг ўзига хос жиҳати бор. Кейинги ўйинларда Иминжоновнинг нуқтаси бўлса, у тепиши мумкин. Аммо, бизда стандарт вазиятдан ажойиб тепа оладиган олти ўйинчи бор.



— Ўтган йили жамоада 80% маҳаллий ўйинчилар бўлиши керак дейилганди. Аммо, бошқа вилоятлардан ҳам ўйинчилар олиб келинди. Режа ўзгариши нима билан боғлиқ?

— Таркибдаги 30 ўйинчидан 16 нафари Наманган футболи тарбияланувчиларидир. Бунақаси Суперлиганинг бошқа клубида бўлмаса керак.

— Биринчи бўлимда олдинги чизиқда Педро ўйнади, иккинчи бўлимда эса Убайдуллаев ва Ўринбоев майдонга тушди. Легионер ўйинчини алмаштириш сабаби нимада?

— Алмаштиришлар ўйин боришига қараб қилинади. "Динамо"нинг марказий чизиғи кучли эди, шу сабаб ўзгаришлар қилдик. Ҳужумга келсак, қанотлардан олдинга ўтишга уриндик. Бизда бугун позицион ҳужумлар бўлмади. Педронинг алмаштирилиши? У 5 кун олдин келди. Унинг сифатли ўйинчи эканлигини биламиз. Бу ердаги футболни ҳис қилиши учун бирдан асосий таркибда туширдик. У айниқса иккинчи қаватда жуда кучли ўйин намойиш этади.

— Жамоага бу мавсум қандай вазифа қўйилган?

— Жамоага қўйиладиган мақсад ўзгармайди — биринчи ўрин.

— ПФЛнинг тақиқи ҳақида нима дея оласиз?

— Бу савол менга таалуқли эмас. Бунга жавоб берадиган инсонлар бор. Раҳбарият буни ҳал этиши барча ишни қилмоқда, бу деярли ҳамма жойда кузатиладиган ҳолат.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика