UZ

Сўнгги янгиликлар

11:15ФАКТ. Ўзбекистон футзал терма жамоаси кетма-кет бешинчи Осиё кубогида ярим финалга чиқди  4 10:54Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади  2 10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  7 10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  5 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  5 09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  4 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  5 08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  4 08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  4 07:44Клопп кечаги мағлубиятдан сўнг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди  9 07:20Лига 1. "Монако" - "Лилль" 1:0  1 07:15Лига 1. "Лорьян" - ПСЖ 1:4  1 07:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Шеффилд" 4:2  1 07:05АПЛ. "Эвертон" - "Ливерпуль" 2:0  0 07:00АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Ньюкасл" 2:0  0

Сергей Ковшов: "Танловда адашмасликка ҳаракат қиламан" Янгиликлар

Сергей Ковшов: "Танловда адашмасликка ҳаракат қиламан"

Аввал хабар берганимиздек, “Оқ бўрилар” жамоаси 17 июлдан Тошкентда ёзги ўқув-йиғин машғулотларини бошлайди.

Сафар олдидан Сергей Ковшов билан биринчи давра якунлари ва таркибга қўшиладиган янги футболчилар тўғрисида қисқагина суҳбатлашдик:

- Ортда қолган биринчи ярим йиллик натижаларига кўра, жамоанинг иштирокини қандай баҳолайсиз?

- Ростани айтсам, кўнглим у қадар тўлмади. Шогирдларимнинг хатти-харакатларига қониқарли баҳо қўя олмайман. Табиийки, нега деган савол туғилади. Маълумки, бу йил олдимизда Суперлигага қайтиш вазифаси турибди. Ўз олдига юксак мақсадларни қўйган жамоа ҳар қандай мусобақада ҳам максимал даражада иштирок этиши керак. Биз эса танаффусга турнир жадвалида ҳатто иккинчи ўрин билан ҳам чиқа олмадик. Лигадаги асосий рақобатчиларимиз - “Истиқлол”, “Нефтчи”, “Оқ тепа” айниқса, Муборакнинг “Машъал” жамоасига ўз майдонимизда кетма-кет икки марта мағлубиятга учрашимиз воҳадаги мухлисларимизни яхшигина ранжитди. Дарвозамиздан бир ўйинда 3, 4 ва 5 тагача гол ўтказиб юборганимизни қандай изоҳлашга ҳам ҳайронман. Бунда ҳаммамиз – мураббийлар гуруҳи ва футболчилар айбдормиз.

- Демак ёзги танаффусда селекция ишларига ҳам урғу берилар эканда?

- Юқоридаги гаплардан кўриниб турибдики, таркибни кучайтириш масаласига эътибор қаратишимиз зарур.

- Қайси чизиқларни кучайтирмоқчисиз?

- Умуман олганда барча чизиқларда ўзгаришлар бўлади. Яна ҳам аниқроғи дарвозабон, марказий ҳимоячи, қанот ярим ҳимоячиси ва ҳужумчига эҳтиёжимиз бор.

- Сир бўлмаса, кимлар таркибни тарк этади ва қайси футболчилар “Шўртан” жамоасига таклиф қилинади?

- Энди ҳозирча буни ошкор қила олмайман. Тошкентда ўтадиган ёзги ўқув-йиғинимизга бир қатор малакали футболчиларни таклиф қилганмиз. Тайёргарлик жараёнлари ва ўртоқлик учрашувлари давомида уларни синаб кўрамиз. Бу сафар танловда адашмасликка ҳаракат қиламиз.

- Бу йил янги мусобақа ташкил қилинди. Жамоанинг Лига Кубогидаги иштирокини қандай изоҳлайсиз?

- Профессионал Футбол Лигаси томонидан ташкиллаштирилган янги Ўзбекистон Лига Кубоги-2019 мусобакадан кўнглим тўлди. Унда фақат Суперлига эмас, Про-Лига жамоаларининг ҳам иштирокидан хурсандаман. Гуруҳдан муваффақиятли ўтдик. Лекин асосий кураш олдинда турибди. Ўзбекистон Кубогида омадимиз юришмади. Бу турнирда эса ғолиблик учун ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика