Сергей Ковшов: "Биринчи даврани юқори нотада тугатмоқчмиз"

Narzulla Saydullayev
30 июн 2016, 14:45
Олий лига 15-тур доирасидаги “Олмалиқ” – “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги ўйиндан олдин Қўқонликлар катта мураббийи Сергей Ковшов фикрларини қуйидагича баён қилди.
- Бугун 1-даврани сўнгги учрашуви. Ҳар бир мураббий ва футболчи биринчи даврани муносиб якунлашни ҳоҳлайди. Айниқса бизнинг турнир жадвалидаги аҳволимиз ҳам шуни тақозо қилади. Бугун ўйинда бир очко ҳам бизга олдинга ташланган яна бир қадам бўлади. Бугунги ўйиндаги яхши натижа уйимизда “Бухоро” жамоаси билан бўладиган кубок ўйинидан олдин руҳий ҳолатимизни янаям яхшилаган бўларди.

Таркибимизда битта йўқотиш бор, Миржалол Қурбонов жароҳати боис бугунги ўйинни ўтказиб юборади. Ўринбосарлар таркибимизда бир қатор ёш футболчилар етишиб чиқмоқда, биз албатта бош мураббий билан маслаҳатлашиб уларга асосий таркибда имконият бериб борамиз – дейди Сергей Ковшов.

"Қўқон-1912" матбуот хизмати

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia