UZ

Сўнгги янгиликлар

16:30"Барселона" мухлисларининг Париждаги хатти-ҳаракати учун жаримага тортилди  1 16:10Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор", "Нефтчи" ва "Металлург" иштирокидаги ўйинлар давом этмоқда  2 16:01"Барселона" Ханси Фликни эҳтимолий бош мураббий деб ҳисобламайди  1 15:32"Манчестер Юнайтед" 3 нафар ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 15:00Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Қайрат" жамоаси мени илиқ кутиб олди ва жамоага яхши киришиб кетдим. Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит"  0 14:58Нагельсманн "немис машинаси" билан шартномани узайтирди  2 14:32Футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати-2024 мезбон шаҳарлари эълон қилинди  10 14:15Ўзбекистон клублари нега доим футболчилардан қарз бўлаверади? Камолиддин Мурзоев билан интервью  5 14:07Ўзбекистонлик ҳакам футзал бўйича Осиё Кубоги 2-турига тайинланди  0 13:51"Бавария" ҳимоячиси ёзда жамоани тарк этишни истамаяпти  0 13:25"Барселона" ярим ҳимоячиси билан шартномани узайтирмоқчи  0 12:57"Реал" вингери "Барселона"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  4 12:30МЮ ҳужумчисига харидорлар маълум қилинди  2 12:05Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди  10 11:43Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Ироққа қарши учрашувини баҳрайнлик рефери бошқаради  4

Сергей Арсланов: "Турон"га қарши баҳс меҳмондаги ўйин эканлигини ҳисобга олсак, ушбу дуранг ғалабага тенг бўлди" Янгиликлар

Сергей Арсланов: "Турон"га қарши баҳс меҳмондаги ўйин эканлигини ҳисобга олсак, ушбу дуранг ғалабага тенг бўлди"

Coca Cola Суперлигаси 3-туридан ўрин олган "Турон" – "Сурхон" (1:1) учрашувидан сўнг, меҳмонлар бош мураббийи Сергей Арслонов матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйин ҳақида

- Барчага хайрли кеч. Ўйинга келсак, биз мутлақо икки хил таймлар гувоҳи бўлдик. Иккинчи бўлимда ўз тактикамизни ўзгартирдик. Иккинчи бўлимда юқори блокда ўйнашни бошладик. Бу ўз самарасини берди ва биз кўпроқ вазиятлар яратдик. Биринчи тайм билан солиштирсак, иккинчи бўлимда вазиятлар анча кўп бўлди. 

- Жамоангиз иккинчи бўлимда анча яхши ўйин кўрсатди. Танаффусда жамоангизга қандай кўрсатмалар бердингиз?

- Юқорида айтиб ўтганимдек, танаффусда жамоанинг ўйинини ўзгартиришни режалаштирдик. Биз бироз юқорироқ ўйнашни бошладик, агрессивроқ ҳаракат қилишга киришдик. Рақиб дарвозасига қанчалик яқин келсак, хавфли вазиятлар ҳам шунга яраша кўпроқ бўлиши аниқ эди. Биринчи бўлимда ҳужум қилишда муаммолар бўлганди. Иккинчи таймда эса олдинга бориб, вазиятлар яратдик. Бу умумий гапдек туйилиши мумкин, аммо айнан шу нарсалар ҳисобига биз иккинчи бўлимда бутунлай бошқача ўйин кўрсатдик. 

- Натижадан қониқдингизми?

- Ўйинни дастлаб 1:0 ҳисобида бой бераётганимизни ҳисобга олидиган бўлсак, ҳа, натижадан қониқдим. Йигитларим биргаликда ҳаракат қилишни бошлашди, бирлашишди ва характер кўрсатишди. Иккинчи бўлимда улар тишни тишга қўйиб ҳаракат қилишди ва дурангга эришишни уддалашди. Бу меҳмондаги ўйин эканлигини ҳисобга олсак, ушбу дуранг ғалаба тенг бўлди. Шу ўринда рақибнинг ўйинини ҳам таъкидлаб ўтиш лозим. Биринчи бўлимда улар зўр ҳаракат қилишди. Ўйин ҳам жуда фаол ва қизиқарли ўтди. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика