UZ

Сўнгги янгиликлар

08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   4 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0 03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2 02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  17 01:17Мартинес ўйин давомида икки марта сариқ карточка олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!   14 00:53Аршавин: "Ливерпул"га қарши тўртта гол урган ўйиним фаолиятимдаги энг яхшиси эмас"  3 00:36Машариповнинг жамоадоши мухлисини бағрига босгани учун жазоланди  7 23:54"Барселона" мухлислари ПСЖга учралган мағлубиятдан илгари ўз жамоаси автобусига ҳужум қилишди  3

Сергей Арсланов: "Кучли прессинг билан ўйнаш жуда кўп куч талаб этади" Янгиликлар

Сергей Арсланов: "Кучли прессинг билан ўйнаш жуда кўп куч талаб этади"

"Пахтакор" ҳамда "Сурхон" ўртасидаги Суперлиганинг 12-тур ўйинидан (1:0) сўнг меҳмонлар устози Сергей Арсланов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақидаги фикрларингиз?

- Бугун хар хил иккита тайм гувоҳи бўлдик. Биринчи таймда жуда яхши ўйин намойиш этдик. Прессингда яхши ҳаракатландик. Иккинчи таймда эса, ҳимоявий ўйин услубига ўтдик. Гол ўтказиб юборганимиздан сўнг ҳам йигитлар ҳужум қилишди ва олдинга боришди. Чемпионатимизнинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнаш осон бўлмаслиги аниқ эди.

- Бугун Сильванус Нимели ёрқин ўйин кўрсата олмади. Бунга сабаб "Пахтакор" ҳимоячилари Нимелини яхши ўрганиб чиқишганими?

- Ҳа, "Пахтакор" ҳимоячилари Нимелини яхши ўрганиб чиқишибди. Биринчи таймда Нимели кўпроқ вазият яратиш билан шуғулланаётган эди, иккинчи таймда эса у кўпроқ марказий ҳужумчи сифатида ўйнади. Ўйлайманки у бугун ёмон ўйин намойиш этмади.

- "Сурхон" жамоасига 90 дақиқа майдонда ҳаракат қилишга жисмоний ҳолати етишмаётгани сабаб, жамоа бугун мағлуб бўлди деб ўйлайсизми?

- Тўғрисини айтсам кучли прессинг билан ўйнаш жуда кўп куч талаб этади. Биринчи таймда йигитлар кучга тўла эди ва шу сабаб "Пахтакор"ни анча қийнаб қўйишди. Фикрингизга қисман қўшиламан. Йигитлар иккинчи тайм сўнгида ҳам яхши ҳаракат қилди.

- Сўнги ўйинларда Асилбек Жумаевга қарши кўп фоллар ишлатилаётгандек. Бунга фикрингиз қандай?

- Асилбек ёш ва жуда талантли футболчи. У ҳимоячиларга қарши боришдан қўрқмайди ва дриблинг ишлатади. У қўрқмай иккита ҳимоячига қарши ҳам ўйнай олади. Шу сабаб ҳимоячилар кўп фол ишлатишади. Ҳимоячини бир икки маротаба алдаб ўтсангиз, у кейинги сафар сизга қарши фол ишлатади.

- "Пахтакор" ўтган мавсум "Сурхон"ни икки тўқнашувда ҳам мағлуб эта олмади. Бу мавсум эса "Пахтакор" "Сурхон"га қарши жуда қийналди. Келажакда "Пахтакор"га қарши "Сурхон" қандай ўйнай олади?

- Ҳозирги кунда барча жамоаларнинг имкониятлари тенглашиб қолди. Мусобақа жадвалида пастки ўринлардан жой олган жамоалар қўрқмай "лидер"ларга қарши ўйнаш олишмоқда, авваллари ундай эмас эди Жамоаларнинг молиявий ҳолатлари ҳам жуда ҳар хил эди. Мен келажакда "Пахтакор"ни мағлуб эта олишимизга ишонаман.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика