UZ

Сўнгги янгиликлар

18:43"Манчестер Юнайтед" ва "Атлетико" "Болонья" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 18:27Суперлига. "Қизилқум" – "Локомотив". Таркиблар маълум  0 18:01Суперлига. ОКМК - «Бунёдкор» таркиблари маълум  0 18:00Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа бориши мумкин"  3 17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  3 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  1 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  1 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  7 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2

Сергей Арсланов: "Биз ўзимиз учун керакли расмни аста-секинлик билан чизиб боряпмиз" Янгиликлар

Сергей Арсланов: "Биз ўзимиз учун керакли расмни аста-секинлик билан чизиб боряпмиз"

Coca Cola Суперлигаси 4-тури доирасида "Бухоро" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Сурхон" бош мураббийи Сергей Арсланов ўз фикрларини билдирди.


- Барчага хайрли кеч. Бугунги ўйин эмоцияларга бой бўлди. Нафақат ўйин темпи, ҳаракатлар, балки хиссиётларни ҳам бошқара билиш керак. Менимча, биз буни уддаладик ва керакли натижага эришдик. Барчага раҳмат.

- "Сурхон" ўйиндан ўйинга яхши ўйин кўрсатиб бормоқда.

- Келинг буни шундай тушунтирай. Биз ўзимиз учун керакли расмни аста-секинлик билан чизиб боряпмиз. Мураббийлар штабининг ўзи истаган ўйин услуби бор. Бу йўналиш эса натижасини бермоқда. Демак, биз тўғри йўлдамиз. 

- Сильванус Нимелининг тезлиги яхши экан, бироқ барибир унда ранг-баранглик етишмаётгандек.

- Тўғри пайқабсиз, унинг старт тезлиги жуда катта. Замонавий футболда бу жуда муҳим сифат. Чунки доимо рақибдан 2-3 қадам олдинда бўлиш керак. У бу сифатидан етарлича фойдалана олади. Унга нимадирлар етишмаяти, дейиш бироз нотўғри. Чунки у ўйиндан ўйинга вазиятларни ўзи яратишга ҳаракат қилмоқда. Ҳа, у олдинги чизиқдаги ҳужумчи саналади. Биз Индзагини барча ҳужумчиларга мисол қилиб келтиришимиз мумкин. Бироқ у Инзагичалик техникага эга эмас, бироқ керакли пайтда керакли жойда пайдо бўлмоқда. Унинг асосий сифатлари - бўш ҳудудда бўлиш ва бундан фойдаланиш. Бу сифатлар ҳозирги кунда ҳужумчиларга энг кераклиси бўлмоқда.

- Биринчи голдан кейин рақибларингизда яхши вазият бўлди. Тўп тўсинга тегди. Шундан кейин жамоа асосан ҳимояда ўйнади. Бу мураббийларнинг қароримиди?

- Аслида мураббийларнинг режасида бу йўқ эди. Биринчи бўлиб гол урган ўйинларимизда ёпиқ ўйин намойиш қилмаганмиз. Асосан очиқ ва жанговор футбол намойиш қилишга ҳаракат қидамиз. Ҳа, балки ўша вазиятда бироз ортга чекингандирмиз. Тан оламан, иккинчи бўлимнинг биринчи ярмида тўпни дарвозамизга яқин жойдан кўп бора қайтардик, аслида буни унчалик хушламаймиз. Кейинчалик эса ўйинни ўртага кўчирдик. Ўйиннинг якунига яқин эса яна агрессив ва ҳужумкор футбол намойиш қилдик. Бундай ҳолат иккинчи бўлимнинг дастлабки ярмида бўлмаганди. 

- Тамирлан Жамалутдинов қизил карточкага қадар майдондаги энг яхшиларидан бири эди, балки энг яхшиси ҳам. У билан суҳбатлар бўладими? Чунки у фаолияти давомида илк марта қизил карточка олди.

- Аслида у дипломатик ва хотиржам футболчилардан бири. У ўз хиссиётларини доимо бошқариб кела олган. Шу сабабли у фаолияти давомида қизил карточка олмаганди. Сўрадик, бунга хос сабаблар борлигини айтди. Аммо бу қизил карточка учун олиб келмаслиги керак эди. Жамоавий спорт турларида у бошқа шерикларини ҳам ўйлаши керак. Қачонки жамоа ғалаба қозонаётган пайтда футболчининг қизил карточкаси кечирилади. Албатта, у билан суҳбат ўтказамиз. У яхши техникага, футболча фикрлашга эга бўлган футболчи. Бу унинг учун ҳам ўзига хос сабоқ бўлади. 

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика