UZ

Сўнгги янгиликлар

23:50Клублар ўртасидаги ЖЧ финали. "Челси" — ПСЖ 1:0 (матнли трансляция)  36 23:40"Арсенал" ва "Спортинг" Гёкереш бўйича келишувга эришишга яқин  1 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  4 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  14 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  3 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  124 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  8 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  10 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  1

Сергей Лушан: "Кеча психолог билан суҳбат бўлиб ўтди" Янгиликлар

Сергей Лушан: "Кеча психолог билан суҳбат бўлиб ўтди"

"Бунёдкор" бош мураббийи Сергей Лушан "Машъал"га қарши бўлиб ўтган ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

Биз ғалаба қозондик. Бу энг асосийси. Йигитлар ўзларига келаётганидан хурсандман. Ўйиндан ўйинга кучайиб, ўзимизга келишимиз энг асосийси. Ғалаба қозона олдик.

Голлар киритилган вазиятда уюштирилган ҳужумни йигитлар ўзлари ташкил этишдими ёки сиз мана шундай кўрсатма берганмидингиз?

Бундай услубни аввалги "Сўғдиёна"га қарши ўйинда ҳам синаб кўргандик. Бу борада анча ишлар олиб борилди. Умид қиламанки, ушбу ғалаба бизга катта ёрдам беради.

Отабек Шукуровни "Машъал"га қайтиб кетиши ҳақида миш-мишлар юрибди...

Йўқ, у ортга қайтмайди. У истеъдодли футболчи. Ҳали ўзини кўрсата олади. Унга вақт керак. Шунингдек, Шомуродовга ҳам. Фикримча, у ёшлар терма жамоамизнинг етакчиларидан бири. Ишонаманки, ёшларимиз ЖЧда ҳам муваффақиятли ўйин кўрсата оладилар. Бу борада уларга омад тилайман.


Кеча психологлар билан сухбат бўлиб ўтди. Бунинг учун психологга миннатдорчилик билдираман. Ким кимлиги ҳали маълум бўлади. Бунинг учун бизда вақт бор.

Жўрабоевнинг ўйинини қандай баҳолайсиз? Шунингдек, Бердиев ҳақида ҳам икки оғиз...

Бердиев, профессионал футболчи. У тартибли футболчи. Мана шундай футболчилар орқали ёшлар катта тажриба тўплашади деб ўйлайман. Унда бугун иккита имконият бўлди. Шунчаки, ўйин амалиёти етишмаяпти. Жароҳати сабабли анча вақтни майдондан ташқарида ўтказиб юборди. У билан ўтган мавсумда суҳбатлашганимда бошқа жамоага кетмоқчи эмаслигини айтиб ўтган.

Жўрабоев? Ўз ўзига гол киритишлар, омадсиз ўйинлар бўлиб туради. У статистикага кўра рақиблардан тўпни олиш бўйича етакчимиз ҳисобланади. Шунингдек, якка курашларда ҳам у энг кам ютқазган.

"Обод"га қарши ўйинга қандай тайёргарлик кўрилмоқда?


Ҳар бир ўйинга қаттиқ тайёрланмоқдамиз. Барча ўзига келмоқда. Мен ҳам, йигитлар ҳам. Биз учун ҳар бир ўйин психологик томондан муҳим.

Жавлон Иброҳимовнинг жароҳати жиддийми?

Унинг эски жароҳати қайталаб қолди.


Азиз Тўхтамуродов

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика