Сергей Бубка “Бунёдкор” стадионига ташриф буюрди

Narzulla Saydullayev
30 апр 2014, 15:57
Афсонавий енгил атлетикачи, бир қатор рекордлар соҳиби Сергей Бубка Ўзбекистонга бўлган ташрифи доирасида “Бунёдкор” стадионини кўздан кечирди.
Халқаро олимпия қўмитаси аъзоси, халқаро олимпия федерацияси биринчи вице-президенти, олимпия чемпиони, олти карра жаҳон чемпиони, кўп карра рекорд соҳиби Сергей Бубка суперзамонавий “Бунёдкор” стадиони ва футбол мактабига юқори баҳо берди. У Ўзбекистон президентининг спортга, хусусан болалар спортини ривожлантириш йўлида олиб бораётган ишларига юксак баҳо берди.

Бубканинг “Бунёдкор” стадионида хайрон қолдирган жиҳат шунда бўлдики, аренадаги улкан мониторда нафақат у томонидан ўрнатилган рекордлар ролиги, балки меҳмоннинг юртимиздаги бошқа объекларга бўлган ташрифи ҳам намойиш этилди.

“Бунёдкор” ФК биринчи вице-президенти ва бош директори Бахтиёр Бобоев украиналик меҳмонга клуб атрибуткалари ва эсдалик совғаларини топширди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcbunyodkor.com