UZ

Сўнгги янгиликлар

15:00Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Қайрат" жамоаси мени илиқ кутиб олди ва жамоага яхши киришиб кетдим. Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит"  0 14:58Нагельсманн "немис машинаси" билан шартномани узайтирди  0 14:32Футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати-2024 мезбон шаҳарлари эълон қилинди  8 14:15Ўзбекистон клублари нега доим футболчилардан қарз бўлаверади? Камолиддин Мурзоев билан интервью  4 14:07Ўзбекистонлик ҳакам футзал бўйича Осиё Кубоги 2-турига тайинланди  0 13:51"Бавария" ҳимоячиси ёзда жамоани тарк этишни истамаяпти  0 13:25"Барселона" ярим ҳимоячиси билан шартномани узайтирмоқчи  0 12:57"Реал" вингери "Барселона"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  4 12:30МЮ ҳужумчисига харидорлар маълум қилинди  1 12:05Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди  10 11:43Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Ироққа қарши учрашувини баҳрайнлик рефери бошқаради  4 11:22"Пахтакор-79" ПФЛ талабини бажармагани учун Биринчи лигадан четлаштирилиши мумкин  5 10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  9 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  16 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  6

Сергеев Ширшов ҳамда Алиқуловга етиб олди, Шомуродов эса Бикмаев билан тенглашди Янгиликлар

Сергеев Ширшов ҳамда Алиқуловга етиб олди, Шомуродов эса Бикмаев билан тенглашди

Ўзбекистон МТЖ навбатдаги ўртоқлик учрашувини Камерунга қарши ўтказиб, 2:0 ҳисобида зафар қучди.

Учрашувни асосий таркибда бошлаган Элдор Шомуродов миллий термадаги 58-ўйинида майдонга тушди ва бу борада Марат Бикмаевга етиб олди. Шомуродов ҳисобида 31 та гол борлигини эслатиб ўтиш жоиз.

Элдорнинг ўрнига захирадан баҳсга қўшилган Игорь Сергеев эса миллий жамоа сафида 63-ўйинида қатнашди. 29 ёшли ҳужумчи ҳисобида эса 17 та гол бор. У терма гвардиячилари рўйхатида Асрор Алиқулов, Николай Ширшов (63 тадан ўйин)га етиб олди. Улардан олдинда эса Андрей Фёдоров (64 та) бор.

Ўзбекистон МТЖ таркибида энг кўп ўйин ўтказган футболчи эса Сервер Жепаров (25 гол) ҳисобланади – 128 та. Ундан кейинги ўринлардан Тимур Кападзе (118 та, 10 гол) ҳамда Одил Аҳмедов (107 та, 21 гол) жой олган.

Эслатиб ўтамиз, Сречко Катанец шогирдлари 27 сентябрда Сувондаги Жаҳон кубоги стадионида Коста-Рикага қарши баҳс олиб боради.

Муаллиф : Eldor Akmurzayev
Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика