Сересо "Барселона"га қарши баҳсдан олдин спортни сиёсат билан аралаштирмасликка чақирди

Aslanov Jasurbek
13 окт 2017, 11:02
"Атлетико" президенти Энрике Сересо спортни сиёсат билан аралаштирмасликка чақирди.

Сересо бу ҳақда "Барселона"га қарши бўлиб ўтадиган ЛаЛиганинг 8-тур учрашувидан олдин айтди.

"Барселона" президенти Бартомеу ҳам Мадридга келади ва ҳар доимгидек президентлар иштирокида расмий тушлик ташкил этилади. Мухлисларимиз спорт ва сиёсат бошқа-бошқа соҳалар эканлигини тушунишади деб ўйлайман" - дейди Сересо.

1 октябрь куни Каталонияда ушбу автоном жамоатчиликнинг Испаниядан ажралиб чиқиши бўйича референдум бўлиб ўтди. Овоз берувчиларнинг 90%дан ортиғи Каталония мустақиллигини исташган. Шундан сўнг, агар Каталония мустақилликка эришса "Барселона" қаерда ўйнаши мумкинлиги ҳақида саволлар келиб чиқди.

"Атлетико" ва "Барселона" ўртасидаги баҳс 14 октябрь куни бўлиб ўтади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca