UZ

Сўнгги янгиликлар

11:40«Ювентус» судда ютқазди. Энди Италия жамоаси Криштиану Роналду катта миқдорда товон тўлайди  0 11:23Франция вазири Килиан Мбаппенинг ПСЖдан кетиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди  0 10:53U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистонлик ҳакамлар 2-турнинг иккита учрашувида ишлашади  1 10:27Sofascore. Майдонда 20 дақиқа ҳаракат қилган Ғаниев энг яхшиларидан бири бўлди  0 10:02«Реал Мадрид» чемпионлар «қотили». Мадридликлар ЧЛ рекордини ўрнатди  47 09:38Париж сари «юриш» бошланди. Ўзбекистон U-23 — Малайзия U-23 ўртасидаги учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 09:10EЧЛ. Ҳафта футболчиси бўлишга номзодлар эълон қилинди  11 08:46Гвардиола: «Ман Сити» бугун ҳар томонлама ажойиб эди»  48 08:20Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  12 07:53EЧЛ. Кечаги учрашувларнинг «Man of the match»лари маълум  15 07:37БАА чемпионати. «Шабаб Ал Аҳли» меҳмонда мағлуб бўлди. Ғаниев захирадан майдонга тушди ва ассист қайд этди  0 04:45Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 1:1 (Пенальтилар 3:4)   11 04:40Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Бавария" - "Арсенал" 1:0   2 04:35ОЧЛ. "Ал Айн" - "Ал Ҳилол" 4:2   1 04:25U-23 Осиё кубоги. Вьетнам - Кувайт 3:1   0

Сербия Суперлигаси. Ўзбекистон чемпионатида қайси давлат футболчилари кўпроқ? Янгиликлар

Сербия Суперлигаси. Ўзбекистон чемпионатида қайси давлат футболчилари кўпроқ?

Теглар :  Coca Cola Суперлига
Бу йил Суперлигадаги легионерлар ҳақидаги мақолаларимизни давом эттирамиз. Ички чемпионат баҳсларида умумий ҳисобда 23 хориж давлатидан 57та футболчиларни клублар рўйхатдан ўтказди.


Қайси давлатдан футболчи кўп?

Улардан энг кўпи одатдагидек Сербияга тўғри келди.  14та жамоа таркибида 20 нафар сербиялик ўйинчи тўп тепди.  Бу йил АГМК, "Локомотив" ва "Металлург"дан ташқари барча 11та клубда лоақал биттадан сербиялик бор. Кейинги ўринда Россия мамлакати футболчилари, 5 нафар. Испаниядан 4та, Украинадан 4та тўп тепарлар ҳаракат қилди. Аввалги йилларга фарқли равишда грузиялик футболчилар бу мавсумда 3 нафар бўлди. Ваҳоланки, битта жамоада шунча Грузин футболчилари тўп тепганига кўп гувоҳ бўлганмиз. Балки 2023 йилда яна шу кўрсаткич қайтар. 

Сербия 20

Россия 5

Испания 4

Украина 4

Тожикистон 5

Грузия 3

Нигерия 3

Қирғизистон 2

Гана 1

Бразилия 1

Камерун 1

Эрон 1

Хорватия 1

Италия 1

Молдавия 1

Польша 1

Аргентина 1

Эстония 1

Доминикан Республикаси 1

Хорижликлар хизматига энг кўп эхтиёж сезган жамоалар

АГМК, "Сурхон", "Пахтакор" жамоаларида ушбу мавсум 7тадан легионер ҳаракат қилди. АГМК: Алишер Жалилов (Тожикистон), Сияваш Ҳақназарий (Эрон), Мартин Боаке (Италия), Андрей Мишенко (Украина), Александр Касьян (Россия), Георгий Папава (Грузия), Дану Сапатару (Молдовия). "Сурхон": Зоир Жўрабоев (Тожикистон), Луисми Кезада (Доминикан Республикаси), Мирослав Маркович (Сербия), Хосе Мартинес (Испания), Серхио Родригес (Испания), Рубен Санчес (Испания), Хави Химинес (Испания). Энг кам кўрсаткич "Металлург"да бўлди. Бекободликлар иккинчи даврада босниялик Керим Палични ўз сафига қўшиб олди. 

Керим Палич 


Дебютантлар давлатлар

Эрон (Сияваш Ҳақназарий), Аргентина (Гонсало Ритакко), Польша (Пшемислав Банашак), Доминикан Республикасидан (Луисми Кезада) биринчи маротаба Суперлигага футболчи жалб қилинди. 

Гонсало Ритакко 


Легионерлар лимитидан тўлиқ фойдалан клублар

ЎзПФЛ клублар 4+1 легионерлар лимитидан фойдаланишга руҳсат берган. Якуний маълумотларга кўра йил давомида "Навбаҳор", "Сурхон", АГМК, "Бунёдкор" лимитдан тўлиқ фойдаланди. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика