UZ

Сўнгги янгиликлар

22:42U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея ўйин сўнгида ғалабани илиб кетди, Таиланд эса Ироқни аяб ўтирмади  0 22:25Дмитрий Ким: "Чиғатой"нинг мақсади ёш иқтидорларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  0 21:58"Барселона" мухлислари ПСЖ вакиллари яшаётган меҳмонхона яқинида мушакбозлик қилишди  10 21:31Улуғбек Бакаев: "Аввало гуруҳдан чиқиб олайлик"  2 21:06Наврўз Алимов: "Кучли жамоаларга қарши ўйинлар Биринчи лигада ёрдам беради"  1 20:30"Холматовнинг орзуси улкан нур ила қайноқ". Диёр Холматов U-23 Осиё кубоги олдидан ФИФАга интервью берди  14 20:23Ўзбекистон футзал терма жамоасининг асосий дарвозабони Осиё кубогини ўтказиб юборади  6 20:20U-23 Осиё кубоги. Бир киши кам бўлиб қолган Япония Хитойни минимал ҳисобда енгди  0 20:08Тўрт нафар ҳакам дисквалификация қилиниб, жаримага тортилди  9 19:59"Реал" эртага Мбаппе трансферини эълон қиладими?  18 19:31Расман: Фелипе Андерсон – "Палмейрас" ўйинчиси  0 19:04Луис Энрике: "Босим? Менда у йўқ"  14 18:42"Байер" бош директори: "Алонсо келажакда "Реал"ни бошқариши аниқ"  5 18:27ЎФА легионерларимиздан бирининг Осиё Кубогида иштироки бўйича келишувга эришди  7 17:39ОЧЛ. "Ал Айн" — "Ал Ҳилол" учрашуви сув тошқини туфайли қолдирилди  0

Сербия Суперлигаси. Ўзбекистон чемпионатида қайси давлат футболчилари кўпроқ? Янгиликлар

Сербия Суперлигаси. Ўзбекистон чемпионатида қайси давлат футболчилари кўпроқ?

Теглар :  Coca Cola Суперлига
Бу йил Суперлигадаги легионерлар ҳақидаги мақолаларимизни давом эттирамиз. Ички чемпионат баҳсларида умумий ҳисобда 23 хориж давлатидан 57та футболчиларни клублар рўйхатдан ўтказди.


Қайси давлатдан футболчи кўп?

Улардан энг кўпи одатдагидек Сербияга тўғри келди.  14та жамоа таркибида 20 нафар сербиялик ўйинчи тўп тепди.  Бу йил АГМК, "Локомотив" ва "Металлург"дан ташқари барча 11та клубда лоақал биттадан сербиялик бор. Кейинги ўринда Россия мамлакати футболчилари, 5 нафар. Испаниядан 4та, Украинадан 4та тўп тепарлар ҳаракат қилди. Аввалги йилларга фарқли равишда грузиялик футболчилар бу мавсумда 3 нафар бўлди. Ваҳоланки, битта жамоада шунча Грузин футболчилари тўп тепганига кўп гувоҳ бўлганмиз. Балки 2023 йилда яна шу кўрсаткич қайтар. 

Сербия 20

Россия 5

Испания 4

Украина 4

Тожикистон 5

Грузия 3

Нигерия 3

Қирғизистон 2

Гана 1

Бразилия 1

Камерун 1

Эрон 1

Хорватия 1

Италия 1

Молдавия 1

Польша 1

Аргентина 1

Эстония 1

Доминикан Республикаси 1

Хорижликлар хизматига энг кўп эхтиёж сезган жамоалар

АГМК, "Сурхон", "Пахтакор" жамоаларида ушбу мавсум 7тадан легионер ҳаракат қилди. АГМК: Алишер Жалилов (Тожикистон), Сияваш Ҳақназарий (Эрон), Мартин Боаке (Италия), Андрей Мишенко (Украина), Александр Касьян (Россия), Георгий Папава (Грузия), Дану Сапатару (Молдовия). "Сурхон": Зоир Жўрабоев (Тожикистон), Луисми Кезада (Доминикан Республикаси), Мирослав Маркович (Сербия), Хосе Мартинес (Испания), Серхио Родригес (Испания), Рубен Санчес (Испания), Хави Химинес (Испания). Энг кам кўрсаткич "Металлург"да бўлди. Бекободликлар иккинчи даврада босниялик Керим Палични ўз сафига қўшиб олди. 

Керим Палич 


Дебютантлар давлатлар

Эрон (Сияваш Ҳақназарий), Аргентина (Гонсало Ритакко), Польша (Пшемислав Банашак), Доминикан Республикасидан (Луисми Кезада) биринчи маротаба Суперлигага футболчи жалб қилинди. 

Гонсало Ритакко 


Легионерлар лимитидан тўлиқ фойдалан клублар

ЎзПФЛ клублар 4+1 легионерлар лимитидан фойдаланишга руҳсат берган. Якуний маълумотларга кўра йил давомида "Навбаҳор", "Сурхон", АГМК, "Бунёдкор" лимитдан тўлиқ фойдаланди. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика