UZ

Сўнгги янгиликлар

08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  0 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  0 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0 06:55Серия А. "Кальяри" - "Ювентус" 2:2   1 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Файҳа" 3:1   0 01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  41 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   4 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  7 00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  6 00:37Виталий Левченко: "Биз учун чемпионат ёки кубок учрашуви фарқланмайди"  2 00:25Иван Бошкович: "Ғалаба осонликча келмаслигини бугунги ўйин ҳам кўрсатиб берди"  1

Сербия, Испания, Руминия. Танишинг — Суперлигада ишлайдиган хорижлик мураббийлар Янгиликлар

Сербия, Испания, Руминия. Танишинг — Суперлигада ишлайдиган хорижлик мураббийлар

Айни паллада Суперлиганинг барча клублари янги мавсумга ишлаб чиққан режа асосида тайёргарлик кўришмоқда.

Фикримизча, клубларнинг раҳбарлари бу мавсумда жамоада ким бош мураббий бўлиши бўйича якуний қарорга келиб бўлишди. Улар орасида бизга таниш ва нотаниш бўлган хорижлик мутахассислар ҳақида маълумот беришни лозим топдик. Қизиқ бу йил хорижлик мураббийлар рақобати қандай кечаркин?

Славче Войнески (Шимолий Македония, "Пахтакор") - Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси 2022 йилда нидерландиялик Питер Хюистра билан ҳамкорликни давом эттириши кутилганди. Аммо кутилмаганда клуб ушбу мутахассис билан бирга ишламайдиган бўлди ва ўрнига Шимолий Македониядан янги мураббий топди - Славче Войнески. Мазкур мураббий ўз мамлакатининг  турли тоифадаги ёшлар терма жамоаларида узоқ муддатли фаолияти орқали танилган. 1999-2004 йиллар оралиғида ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларида ишлаган. 2004-09 йилларда эса миллий терма жамоада ёрдамчи мураббий сифатида меҳнат қилган. Асосан Сречко Катанец ва Драго Канатларовскига ёрдам берган. Кейинги фаолиятини Туркия билан боғлаган Войнески "Элазигспор", "Генчлербирлиги", "Газиантепспор" ва "Ризеспор" клублари мураббийлар штабида фаолият олиб борди. 2019 йил Словакиянинг "Серед" клубида бош мураббий сифатида ишлаган. Бугунга келиб "Пахтакор"нинг ёшларга кўпроқ ишонч билдиришидан келиб чиқсак қайсидир маънода Войнески номзоди тўғри танланди. Лекин футболда натижа ёдда қолади, унинг фонида бошқа нарсалар йўққа чиқади. У қанчалик натижа кўрсата олади? Буни мавсум давомида билиб оламиз. 



Никола Лазаревич (Сербия, "Қизилқум") - Бир неча йиллардан бери "Қизилқум"да бош мураббий сифатида фаолият кўрсатиб келган Ҳамиджон Актамов эндиликда клуб бош директори лавозимида меҳнат қилишда давом этади. Мураббийлик постига эса тажрибали сербиялик мураббий Никола Лазаревич жалб қилинди. УЕФА Про лицензиясига эга мутахассис бунга қадар Тожикистонда кўп йиллар давомида терма жамоа ва клубларда ишлади. Унинг сўнгги иш жойи Саудия Арабистонинг "Ал Тавун" клуби бўлди. 



Луисма Эрнандес (Испания, "Металлург") - Ўтган мавсум 3та тур қолганда бекободликлар мураббийига айланган испаниялик Луисма Эрнандес керакли очколарни тўплаб жамоани Суперлигада олиб қолишни уддасидан чиқди. Бундан қониқиш ҳосил қилган "Металлург" мутасаддилари 2022 йилда ҳам унга ишонч билдиришни лозим топди. Луисма Эрнандес юртимизга келишидан аввал Жанубий Кореянинг "Тэгу", Қувайтнинг "Ал Ярмук" клубларида фаолият олиб борган. Ҳозирда "Металлург"ни янги мавсумга унинг ўзи тайёрламоқда. 



Хорди Фабрегат (Испания, "Сурхон") - 2021 йилги мавсумнинг сўнгги палласига келиб элитада қолиш масаласини ижобий ҳал қилган термизликлар янги мавсумга катта ўзгаришлар билан ҳозирликни бошлади. "Сурхон"ни бу йил испаниялик мураббий Хорди Фабрегат бошқаради. Фабрегат бунга қадар "Тортоса", "Мар Менор", "Портуенсэ", "Ампоста", "Арандина" ва сўнгги бор "Ордино" клубида  ишлаган. Айнан "Ордино" унинг охирги клуби ҳисобланади. 



Предраг Роган (Сербия, "Динамо") - Самарқанднинг "Динамо" жамоаси тожикистонлик мураббий Ҳаким Фузайлов бошчилигида Суперлигага йўлланмани қўлга киритди. Клуб Ҳаким Қаюмовичга миннатдорчилик билдириб жамоага сербиядан икки нафар мураббийни таклиф қилди. Предра Роган ва Иван Йевич биргаликда "Динамо"ни Суперлигада бошқаришади. Бевосита мухлислар учун нотаниш бўлган Предраг Роган ҳақида тўхталсак. "Вождовац", "Напредак", "Спартак Суботица", "Бачка-Топола", "Земун", "Мачва" (Сербия), "Уйпешт" (Венгрия) каби жамоаларда бош мураббийлик қилган. Лазаревич сингари Роган ҳам УЕФА Про лицензияси эгаси саналади. Ишлаган жамоаларида 4-1-4-1 тактик схемаларидан фойдаланган. 


Юқорида фақат бош мураббийлар борасида фикрлар юритилди. Улардан ташқари руминиялик Аугустин Чирица "Бунёдкор"да Шуҳрат Мақсудовга, сербиялик Александр Стоймирович "Навбаҳор"да Самвел Бабаянга жисмоний тайёргарлик бўйича кўмаклашишади.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика