UZ

Сўнгги янгиликлар

20:10U-23 Осиё Кубоги. Корея Ли Ён Жуннинг дубли эвазига Хитойни мағлуб этди  0 19:54Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" Сирдарё ФАга 5 та гол урди, "Металлург" ишончли ғалабага эришиб, плей-оффга чиқди, "Қўқон-1912" сафарда "Пахтакор" билан дуранг ўйнади  20 19:29Ўзил "Эл Класико" даражаси тушишида "Барселона"ни айблади  4 19:05Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Қўқон-1912" 0:0. Highlights  0 18:45"Камп Ноу"нинг очилиш санаси маълум бўлди  2 18:41Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ – Ўзбекистон 0:4 (матнли трансляция)  3 18:20АПЛнинг икки жамоаси "Лейпциг" ҳужумчисига даъвогар  0 17:50Мерсон: "Манчестер Сити" "Реал"ни шарманда қилди"  23 17:23АПЛнинг топ-клублари "Кристал Пэлас" вингерига қизиқишмоқда  0 16:56"Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" — Жанни Инфантино  10 16:30"Барселона" мухлисларининг Париждаги хатти-ҳаракати учун жаримага тортилди  1 16:01"Барселона" Ханси Фликни эҳтимолий бош мураббий деб ҳисобламайди  2 15:32"Манчестер Юнайтед" 3 нафар ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 15:00Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Қайрат" жамоаси мени илиқ кутиб олди ва жамоага яхши киришиб кетдим. Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит"  3 14:58Нагельсманн "немис машинаси" билан шартномани узайтирди  2

Сенегал ҳам Касабланкада машғулот олиб бормоқда + ФОТО Янгиликлар

Сенегал ҳам Касабланкада машғулот олиб бормоқда + ФОТО

Ўзбекистон миллий терма жамоаси эртага, 23 март куни Сенегал терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади.

Айни пайтда терма жамоамиз Тимур Кападзе ва Миржалол Қосимов бошчилигида Марокашнинг Касабланка шаҳрида бўлиб туришибди. Жамоамиз аллақачон машғулотларга киришиб кетган.


Ўз навбатида, эртанги рақибимиз Сенегал терма жамоаси ҳам 3 кун олдин Касабланкага етиб борган. Алиу Сиссе бошчилигидаги жамоа ҳар куни машғулот ўтказиш орқали Ўзбекистонга қарши баҳсга тайёрланмоқда.

Сенегал ЖЧ-2018да Польша, Колумбия ва Япония терма жамоалари билан бирга "H" гуруҳидан ўрин олган.

Сенегал терма жамоаси Марокашга йўл олган пайт. Суратда чапдан ўнгга: Папис Жилабожи, Умар Ньяссе, Идрис Гана Гуйе, бош мураббий Алиу Сиссе, Садио Мане.


Суратда юқорида чапдан: Идрис Гана Гуйе, Калиду Кулибали. Пастда чапдан: Умар Ньяссе, Папис Жилабожи, Садио Мане, Бальде Кейта.


Сенегалнинг Касабланкадаги биринчи машғулотидан фотолар.

Сенегал терма жамоаси ва "Монако" юлдузларидан бири Бальде Кейта.


Сенегалнинг кечаги машғулотидан фотолар.

Мбайе Нианг.



Сенегалнинг Ўзбекистон (23 март), Босния ва Герцеговина (27 март) билан ўйинлар учун футболчилар рўйхати:

Дарвозабонлар

Хадим НДиайе ("Хороя", Гвинея)
Абдулайе Диалло ("Ренн", Франция)
Папе Сейду НДиайе ("АСК Диараф", Сенегал)
Алфред Гомис (СПАЛ, Италия)

Ҳимоячилар
Ламин Гассама ("Аланяспор", Туркия)
Калиду Кулибали ("Наполи", Италия)
Папе Ндиайе Суаре ("Кристал Пэлас", Англия)
Салиф Сане ("Ганновер 96", Германия)
Папи Жилабожи ("Дижон", Франция)
Мусса Вагуе ("Эупен", Бельгия)
Арман Траоре ("Ноттингем Форест", Англия)
Фаллоу Дианье ("Метц", Франция)
Юссуф Сабали ("Бордо", Франция)

Ярим ҳимоячилар
Идрисса Гана Гуейе ("Эвертон", Англия)
Шейку Куйате ("Вест Хэм", Англия)
Анри Саиве ("Ньюкасл", Англия)
Шейк Ндойе ("Бирмингем Сити", Англия)
Баду Ндиайе ("Сток Сити", Англия)
Алфред Ндиайе ("Вулверхемптон", Англия)
Ассане Диоуссе ("Сент-Этьен", Франция)

Ҳужумчилар
Садио Мане ("Ливерпуль", Англия)
Мусса Соу ("Бурсаспор", Туркия)
Маме Бирам Диуф ("Сток Сити", Англия)
Мусса Конате ("Амьен", Франция)
Кейта Балде ("Монако", Франция)
Исмаила Сарр ("Ренн", Франция)
Диафра Сако ("Ренн", Франция)
Умар Ниассе ("Эвертон", Англия)
Мбайе Нианг ("Торино", Италия)
Санти Нгом ("Нант", Франция)


ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон МТЖнинг Касабланкадаги илк машғулоти

Рейтинг: +47   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика