

“Жавоб ўйинида ўзимизга келишга ҳаракат қиламиз. Яхшироқ тайёргарлик кўрамиз кейинги баҳсга. Ўз майдонимизда ҳаммаси бошқача бўлади. Мухлисларимиз бизни илк дақиқалардан бошлаб олға боришимизни хоҳлайди. Натижа ҳаддан ташқари адолатсиз бўлди. У майдонда юз берган нарсаларга мос эмас. Биз 3-4 та гол уришимиз мумкин эди. Вазиятлар кўп бўлди. Аммо улардан фойдаланишда оқсадик. Бироқ ҳали ҳаммаси тугагани йўқ. Биз курашни давом эттиришга тайёрмиз”, — дейди Альберт Селадес.



