Себастиан Кель: "Бендернинг кечаги матонати мени ҳайрон қолдиргани йўқ"

Narzulla Saydullayev
27 ноя 2013, 16:56
Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси сардори Себастиан Кель ўн ҳафталик танаффусдан сўнг кеча бўлиб ўтган ЧЛ доирасидаги "Наполи"га қарши учрашувда майдонга тушди ва клубининг қийинчилик билан бўлса-да қозонган ғалабасига улкан ҳисса қўшди.
Аммо Дортмундликлар сардорини жамоадоши Свен Бендернинг бурнини синдириб олгани ҳафа қилди.

- Бендернинг баҳс охирига қадар махсус ниқоб билан ҳаракат қилгани мени ҳайрон қолдиргани йўқ. Чунки Свеннинг жуда ҳам матонатли йигит эканини жуда яхши биламан. У ўзига билдирилган ишончни ҳар доим оқлаб келган. Свен жамоамизга жуда катта фойда келтиради. Умид қиламанки, у тезда тузалиб кетади ва кейинги учрашувларда жамоамизга яна ёрдам беради, - деди Кель.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: bundesliga.de