UZ

Сўнгги янгиликлар

17:47Футзал. Ўзбекистоннинг Вьетнамга қарши таркиби маълум  1 17:35"Спартак" собиқ устози "Милан"ни бош мураббийлигига асосий номзод   0 17:10«Сити»нинг икки асосий футболчиси «Брайтон»га қарши майдонга тушмаслиги мумкин  1 16:45«Атлетик»да 15 йил ўйнаган футболчи клубдан кетмоқда  2 16:21U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувида бизга таниш ҳакам ишлайди  15 16:04"Дон-дон-зики", хушчақчақ Кападзе — Ўзбекистон - Вьетнам учрашувидан 93 та расм  1 15:53Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  6 15:26АПЛда «Олтин қўлқоп» учун асосий даъвогар маълум бўлди  1 15:05"Фейеноорд" бош мураббийи топ-клублардан бирида иш бошлаши мумкин  3 14:45"Ўзбекистон ҳеч кимдан қўрқмаслигини намойиш этди". Сайтимизнинг россиялик ходими Вьетнам устидан қозонилган ғалаба ҳақида қандай фикрда?  10 14:25Футзал. Тожикистон ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига чиқди!  14 14:20Обит яна футбол ўйнай оладими?  0 14:08Карлос Тевес шифохонага тушиб қолди  0 13:51"Барселона" ёзги трансфер ойнасида ярим ҳимоячисини сотади  3 13:15Ўзбекистон ОТЖ Осиё кубоклари тарихида энг кўп легионер билан иштирок этмоқда. Аввалги турнирларда вазият қандай бўлган?  9

"Сайфиевнамо" ўйин, қизиқ статистика, баҳсли пенальтилар ёхуд "Пахтакор" мавсумдаги илк ғалабасини тантана қилди (Бекзод Толибов блоги) Янгиликлар

"Сайфиевнамо" ўйин, қизиқ статистика, баҳсли пенальтилар ёхуд "Пахтакор" мавсумдаги илк ғалабасини тантана қилди (Бекзод Толибов блоги)

2020 йилги мавсум ёдингиздами? Илк турдаёқ Тошкентда "Пахтакор" ва "Навбаҳор" тўқнаш келганди.

Ўшанда ўйин ва унинг атрофидаги воқеликлар бир ойдан кўпроқ муддат кескин муҳокамаларга сабаб бўлган, ижтимоий тармоқлар бу ҳақда катта резонанс берганди. Орадан йиллар ўтди, шундан буён қанчадан қанча сувлар оқиб кетди ва барчаси тарихга айланди. Бугунги "Пахтакор" ва ҳозирги "Навбаҳор" ўртасида азалий принципиаллик бор бўлса-да, эндиликда ўйин давомида нима юз берган бўлса ҳам, барчаси ўша майдоннинг ўзида қоладиган босқичга етиб келди. 

Ютқазган ҳеч қандай эътирозларсиз мард бўлиб майдонни тарк этяпти. Бу – профессионаллик. Алоҳида кузатув олиб бордим, ижтимоий тармоқларда кичик гап-сўзлардан ташқари эътиборга молик бирор норозилик кайфияти кўринмаяпти.

Барчасини Сайфиев ҳал қилган бўлса, демак “Сайфиевнамо" ўйин бўлади. Фарруҳ учрашувнинг 2-дақиқасидаёқ қанотдан узатиб берилган тўпни аниқ зарба билан Ўткир Юсупов қўриқлаётган дарвозага жойлаб қўйди. Одатда бу каби даражаси юқори ўйинларнинг илк дақиқаларида аксарият футболчилар бунақа имкониятлардан унумли фойдалана олишмайди. Чунки принципиаллик катта саҳнага чиққан вақтда ўйингача бўлган муҳит майдондаги ўйинга мослашиб олгунга қадар кўпчиликни довдиратиб қўяди. Бироқ Сайфиев бу вазиятда ўта совуққонлик билан ҳаракат қилиб, юзага келган имкониятни аниқ зарба билан голга айлантирди - 1:0. 

Биринчи бўлимнинг 23-дақиқасида Темурхўжа Абдухолиқов пенальтидан ҳисобни тенглаштирди – 1:1. 

Учрашувнинг 68-дақиқасида яна ўша Фарруҳ Сайфиевнинг узатмасидан сўнг Драган Черан мавсумдаги илк голини урди – 2:1. 

90+4 дақиқада "Навбаҳор"нинг сербиялик легионери Йован Жокич жамоасига навбатдаги очкони тақдим этиши мумкин эди, бироқ унинг пенальтидан йўллаган зарбасини "Пахтакор" посбони қайтаришнинг уддасидан чиқди. Якуний ҳисоб – 2:1, "Пахтакор" мавсумдаги илк ғалабасини айнан азалий рақибига қарши ўйинда қўлга киритди. 

Даврон Ҳошимов майдонда максимал борини бериб ўйнайди. Одатда у бу борада ўзини ҳам, рақибини ҳам аяб ўтирмайди, шу боис сариқ ва қизил карточкалар доим бу футболчининг ортидан эргашиб юради. Балки бошқа футболчи четлатилганида, алоҳида эътиборга молик вазият бўлиши мумкин эди. Бироқ Ҳошимов табиатан шунақа футболчи, ўйин ҳароратига қолган барча жараённи унутган холда жиддий киришиб кетади. Бутун вужуди, бор диққат-эътибори фақат ва фақат майдонда бўлади.

Пенальтилар борасидаги фикрлар ҳар кимда ҳар хил ва турлича янграяпти. Кимдир бор дейди, кимдир йўқ деяпти, бунақанги баҳс-мунозаралар футболнинг ажралмас қисми. Балки ракурслар алдаётгандир, аммо ҳар икки холатда ҳам бир қарашда 100 фоизлик пенальти бор эди деб айтиш қийин. Обдон синчиклаб, стоп-кадрларни қайта-қайта кўриб чиққанингиздан кейингина 11 метрлик жарима зарбаларига сабаб бўлган асосларни топасиз. 

P.S. Мухлисларнинг Азмиддиновга нисбатан амалга оширган ҳаракатларини ҳеч қачон оқлаб бўлмайди. Шунингдек, футболчининг уларга жавоби ҳам мутлақо нотўғри. Гўё бу ўйинда барибир нимадир юз бериши керак эди, худди шу воқелик негизида содир бўлди.

Қизиқ статистика, кечаги "Олимпик" – ОКМК учрашуви давомида дарвоза томон бор-йўғи 2 та аниқ зарба берилибди.


Бекзод Толибов

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика