UZ

Сўнгги янгиликлар

13:24Амир Тўрақулов: "Ишонч, умид, муҳаббат" ибораси жамоамиз шиорига айланган"  0 12:55"Реал" афсонавий дарвозабон вафот этганини эълон қилди  0 12:28"Манчестер Сити" етакчиларидан бири Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  0 12:00Футзал бўйича Олий лига. БМБ 10 та гол урди, ОКМК ва "Локомотив"да ишончли ғалаба  0 11:25"Қайрат" ва "Реал" ўртасидаги тарихий тўқнашувнинг бош ҳаками маълум  6 10:43Италия терма жамоаси собиқ устози "Ал Иттиҳод" бош мураббийи бўлиши мумкин  0 10:15"Реал" сардори бир ойга сафдан чиқди  6 09:41"Манчестер Сити" етакчиси EЧЛнинг 2-турида тушмаслиги мумкин  5 09:08ОЧЛ 2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашуви чипталарининг нархи маълум  4 08:40Sofascore. Шомуродов шериклари орасида энг яхшиси  2 08:13Суперлига. Бугун яна иккита учрашув бўлиб ўтади  3 07:44Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Ҳилол"ни меҳмон қилади  15 05:55Суперлига. "Қўқон-1912" – "Бунёдкор" 2:2   0 01:58А Серия. "Рома" "Верона"ни, "Милан" эса "Наполи"ни мағлуб этди  17 23:57"Ливерпуль" ва "Реал" нидерландиялик иқтидор учун беллашади  7

Саутгейт: "Турнирни ютиш учун келгандик" Янгиликлар

Саутгейт: "Турнирни ютиш учун келгандик"

Англия термаси бош мураббийи Гарет Саутгейт ЖЧ-2022да Франциядан учралган мағлубият ҳақида гапирди.

"Ўйин кутилганидек бўлди. Албатта, якун урилган голлар сонига қараб аниқланади. Футболчиларга бор кучи билан ўйнагани учун раҳмат айтдим. Барчасини деталлар ҳал қилди, майдондаги қайсидир нарсалар икки томон учун ҳам ишлади. Ушбу турнирда босиб ўтган йўлимиздан фахрланаман.

Учрашув бош ҳакамининг қарорларини муҳокама қилишдан маъни йўқ. Ундан кўра, ўз футболчиларим ҳақида савол беринг.

Францияни табриклайман. Улар қандай футбол ўйнаш кераклигини яхши билишади ва оғир ўйинда ғалабага эришишди. Бундан ортиғининг иложиси йўқ бўлса керак.

Биз биргаликда ютамиз ва мағлуб бўламиз. Икки гол қўйиб юбордик ва вазиятларимиздан фойдалана олмадик. Харри Кейн ажойиб футболчи, Англия термасида доимо ўзини кўрсатади ва ишончли ҳаракат қилади. У таркибимизда бўлмаганида шу ергача етиб келмаган бўлардик.

Кўплаб ҳолатларда биз тўғри ишладик. Бу ерга турнирни ютиш учун келгандик ва ўзимиз ҳам бунга ишонгандик. Термамиз ЖЧни ютишга қодир", - деди Саутгейт.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика