Саутгейт Англия терма жамоаси футболчиларидан симуляция ишлатмасликни сўради

Aslanov Jasurbek
4 июн 2018, 14:02
Англия терма жамоаси Гарет Саутгейт ўз шогирдлари билан учрашиб, ЖЧ-2018да симуляция мавзусида суҳбат ўтказди.

Инглиз жамоаси устози турнирда VAR (видеоассистент тизими) ишлатилишини ҳисобга олиб, мундиалда симуляциялардан фойдаланмаслик кераклигини айтди.

"Шанба куни бу мавзу борасида суҳбат ўтказдик. Кимнидир алдашга уринмаяпмиз, бироқ агар бунинг имкони бор деб ўйласак, унутишимизга тўғри келади. Майдоннинг барча қисмида эътиборли бўлишимиз шарт" - дейди Саутгейт.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Independent

Сўнгги янгиликлар

Барча ›