"Саутгемптон" "Спартак" ҳимоячиси Таски борасида келиша олмади

Aslanov Jasurbek
31 янв 2017, 20:45
"Спартак" ҳимоячиси Сердар Таски "Саутгемптон"га ўтмайди.

Футболчи "авлиёлар" қизиқишлари доирасида эди, аммо томонлар келиша олишмади.

Олдинроқ 29 ёшли футболчига "Трабзонспор" қизиқиш билдираётган эди, бироқ трансфер амалга ошмади. Таски ва "Спартак" ўртасидаги битим жорий мавсум охирида якунига етади.

Таски 2013 йилда "Штутгарт"дан "Спартак"ка ўтган.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: ESPN FC