UZ

Сўнгги янгиликлар

11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  0 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  7 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  2 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  6 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  1 09:10«РБ Лейпциг» грандлар қизиқаётган футболчига нарх қўйди  1 08:47Златан рамзий термасини тузди ва ўзини қўшмади. Нега қўшмаганини эса Ибра супер тарзда тушунтириб берди  10 08:25Фабрицио Романо Хаби Алонсонинг келажагини очиқлади  4 07:49Про лига. Бугун учинчи тур якунланади  1 07:25Суперлига. Бугун Олмалиқ ва Қаршида ўйинлар бор  3 01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  1 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  3 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  8 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  16

"Саудия Арабистонининг ғалабаси тасодиф эмас, мен ўйиндан олдин камида дуранг кутгандим" - Жалолиддин Машарипов Янгиликлар

"Саудия Арабистонининг ғалабаси тасодиф эмас, мен ўйиндан олдин камида дуранг кутгандим" - Жалолиддин Машарипов

Сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг энг яхши ўйинчиларидан бири, ҳозирги вақтда Саудия Арабистонининг "Ал Насср" жамоасида тўп тепаётган Жалолиддин Машарипов, Осиё жамоаларининг ўйинлари ҳақида фикр билдириб ўтди.

- Саудия Арабистони ва Япониянинг Жаҳон чемпионати 1-туридаги ғалабалари тасодифми?
- Саудия терма жамоасининг Аргентина устидан қозонилган ғалабасини тасодиф деб ҳисобламайман, мен ўйин олдидан камида дуранг кутгандим. Саудиялик ўйинчиларни яхши биламан, ҳозирги вақтда жуда тартибли ва яҳши ўйин намойиш этишмоқда. Япония ва Саудия терма жамоаларини узоққа боришини башорат қилгандим, Японлар олдиндан катта турнирларда яхши иштирок этишади ва куни кеча улар Германияни мағлуб этишди тартибли ва интизомли ўйин кўрсатиб, шунинг учун Япония ва саудияликларни турнирда яхши иштирок этишига ишонаман ва кейинги ўйинларда Саудия Арабистонига ҳудди шундай хоҳиш ва мотивация билан ўйнашиши керак. Агарда кейинги ўйинларда Аргентинани ютгани учун жамоа бемалол ўйнаса, Мексика ва Польша ҳам кучсиз рақиб эмас, плей-офф босқичига чиқиш учун ҳудди шундай тартиб ва хоҳиш билан ўйнаши керак. Япония гуруҳдан чиқса керак, чунки уларнинг имкониятлари кўп ва кўп япон ўйинчилари Европанинг яхши чемпионатларда ўйнашади. Японлар Европа футболини анча яхши билишади.

- Саудия Арабистонида Ёсир Ал Шаҳрони билан Самлон Ал Фараж жароҳат олди. Бу қанчалик катта йўқотиш?
- Бу катта йўқотиш, чунки икки ўйинчи ҳам терма жамоада ва ўз клубларида муҳим ва етакчи ўйинчилар, бири чап қанотда ўйнайди ва бири эса майдон марказини назорат қилади. Бу йўқотишлар жамоага таъсир қилади.

- Сизнинг фикрингизча ким чемпион бўлади?
- Финалда Бразилия ва Франция ўйнашини кутаяпман. Ўзим Бразилия терма жамоасига мухлислик қиляпман. 


Рейтинг: -9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика