UZ

Сўнгги янгиликлар

16:25Пролига. "Жайхун" - "Олимпик-Mobiuz" 0:0  0 16:00Миржалол Қосимов ҳеч қачон "Андижон"га ютқазмаган   5 14:54"Сўғдиёна" билан ўйиндан олдин "Нефтчи"да битта йўқотиш  1 14:40"Навбаҳор"га 3 та гол урган "Бухоро" футболчиси кейинги турда майдонга тушмайди  4 14:28"Қизилқум" – "Насаф" ўйинида пенальти белгиланиши керакмиди? Суперлиганинг 22-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  8 14:22Гвардиола "Арсенал"га қарши ўйин ҳақида: "Фаолиятимда ҳеч қачон бунчалик узоқ ҳимояланмаганмиз"  4 13:31Гол уриб, қизил карточка олган Экитике кечирим сўради  2 12:51Моуринью "Риу Аве" билан 1:1 ҳақида: "Бош ҳакамда ирода йўқ"  9 12:44ЎФФ президенти Миллий терма жамоа ўйинчилари билан учрашди  0 11:58Футзал. Бугун Ўзбекистон Қирғизистон билан ўйнайди  0 10:55Пролига. "Олимпик-Mobiuz" бугун Нукусда меҳмон бўлади  0 10:32МЮ қишда тажрибалироқ дарвозабон билан шартнома имзоламоқчи  5 09:38"Ливерпуль" ҳужумчиси гол уриши билан қизил олди  0 09:10ФИФА 2030 йилги жаҳон чемпионатини 64 та жамоа билан ўтказишдан манфаатдор - манба  17 09:05Goal. 2026 йилги "Олтин тўп" даъвогарлар рейтингини тузди. Амалдаги "Олтин тўп" соҳиби ТОП-5 да ҳам эмас  14

Саудия Арабистонининг 26 футболчидан иборат таркиби эълон қилинди Янгиликлар

Саудия Арабистонининг 26 футболчидан иборат таркиби эълон қилинди

Саудия Арабистони миллий терма жамоаси бош мураббийи Козмин Олаурин 26 футболчидан иборат таркибни эълон қилди.
Яқиндагина терма жамоа бошқарувини қўлга олган руминиялик мутахассис илк бор шогирдларини машғулотда 25 декабрда синаб кўради. 26 декабрда эса саудияликлар Австралияга йўл олишади. Терма жамоа манфаати йўлида чемпионат ва кубок учрашувларини тўхтатиб туришга Саудия Арабистони ички мусобақаларини ўтказишга жавобгар ташкилот рози бўлмади.

Натижада кеча бўлиб ўтган кубок баҳсларидан кейин футболчилар 2 кун дам олиб, кейин терма жамоа йиғинига етиб келишади. Охирги ҳафталарда Саудия Арабистонида "Иттиҳод" - "Шабаб", "Шабаб" - "Насср", "Аҳли" - "Иттиҳод" ва "Иттиҳод" - "Ҳилол" каби жиддий тўқнашувлар кузатилди. Терма жамоага "Ҳилол"дан 8, "Насср"дан 6, "Аҳли"дан 6, "Шабаб"дан 4 ва "Иттиҳод"дан 2 футболчи чақирилган. Бу ўйинчилардан 3 нафари якуний рўйхатдан ўрин олмайди.
Cаудия Арабистони термаси 30 декабрь куни Мельбурнда Баҳрайн ва 4 январь куни Сиднейда Жанубий Корея билан ўртоқлик учрашувлари ўтказади.

Саудия Арабистони терма жамоаси таркиби
Дарвозабонлар
- Абдуллоҳ Судаири (Ал Ҳилол), Абдуллоҳ Алэнази (Ал Насср), Волид Абдуллоҳ (Ал Шабаб).
Ҳимоячилар - Абдуллоҳ Доссари, Ёсир Шаҳрани (Ал Ҳилол), Ҳассан Фаллатаҳ, Мажид Маршади (Ал Шабаб), Мотаз Ҳавсави, Осама Ҳавсави, Саид Муваллад (Ал Аҳли), Омар Отман (Ал Насср).
Ярим ҳимоячилар - Авди Ҳамис, Иброҳим Ғолиб, Яҳё Шеҳри (Ал Насср), Фаҳад Муваллад (Ал Иттиҳод), Мустафо Албассас, Тайсир Жассим, Волид Бакшин (Ал Аҳли), Наваф Обид, Салман Алфараж, Салим Давсари, Сауд Карири (Ал Ҳилол).
Ҳужумчилар - Абдулраҳмон Ғамди (Ал Иттиҳод), Муҳаммад Саҳлави (Ал Насср), Наиф Ҳазази (Ал Шабаб), Носир Ал Шамрони (Ал Ҳилол).
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика