UZ

Сўнгги янгиликлар

13:08Гвардиола мураббий сифатида топ-лигалардаги 600-ўйинида қатнашди. Ғалабалар фоизи сизни ҳайратда қолдиради  2 12:40"Насаф"нинг халқаро майдондаги мағлубиятли серияси давом этмоқда  6 12:20Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли"нинг мағлубиятсиз серияси 19 та ўйинга етди  0 11:56"Насаф"нинг асосий ҳимоячиси "Ал Ҳилол"га қарши ўйнай олмайди  4 11:38Гол ўтказмаган посбон, "Нефтчи"ни ютган мураббий ва 30 ёшли легионер — Суперлигада 21-турнинг энг яхшилари​  3 11:20Дориев, Норчаев, Яшин, Йўлдошев ва бошқалар... Суперлига 21-тур рамзий терма жамоаси  1 11:04Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиёнинг номдор жамоасига қарши баҳс олиб боради  0 10:38Жаҳон чемпиони 31 ёшида фаолиятини якунлади  4 10:12Goal АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши ҳужумчисини эълон қилди  9 09:45Sofascore. Алиқулов энг яхшиларидан бири бўлди  1 09:18Сентябр-октябрь ойидаги ФИФА кунларига ўзгартириш киритилди. Қарор келаси йилдан кучга киради   2 08:51Ҳусанов рамзий термадан жой олди  7 08:23Пролига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  0 07:55"Ал Аҳли" бош мураббийи: Биринчи бўлимда яхши ўйнашимизга тўсқинлик қилган сабаблар кўп"   12 07:28Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  19

Саудия Арабистони Осиё Кубоги-2027 мезбонлиги учун ҳаракатни бошлади Янгиликлар

Саудия Арабистони Осиё Кубоги-2027 мезбонлиги учун ҳаракатни бошлади

Маълумки, 2027 йилги Осиё Кубоги мезбонлиги учун бешта давлат ОФКга ўз аризасини топширган.

2027 йил бўлиб ўтадиган қитъа биринчилигини ўзида қабул қилиш учун бешта даъвогар бор. Булар - Ҳиндистон, Эрон, Қатар, Ўзбекистон ва Саудия Арабистони.

Саудия Арабистони футбол федерацияси кеча Ар Риёд вақти билан 20:27да Осиё Кубоги-2027 мезбонлик дастурини ишга туширди. Дастур номи "Forward for Asia" деб номланади. Шу заҳоти Твиттер ижтимоий тармоғида ҳам Осиё Кубоги-2027 мезбонлиги саҳифаси пайдо бўлди ва қисқа фурсат ичида 3000га яқин ўқувчи ушбу саҳифани ўқий бошлади.

Бундан ташқари saudi2027.com расмий веб-сайти ўз иш фаолиятини бошлади. Ушбу сайтга хабарлар лентасидан ташқари Медиа, Мақсад каби бўлимлар ҳам жойланди. Маълумки, Саудия Арабистонида бунгача Осиё Кубоги мусобақаси ўтказилмаган ва ушбу давлат мезбонликка даъвогар энг асосий мамлакатлардан бири бўлиши кутиляпти.

Бу ҳақда Саудия Арабистони футбол федерацияси раҳбари Яссер Ал Машал шундай деди: "Биз 2030 йилга қадар катта дастурни ишлаб чиққанмиз ва ушбу дастурга кўра, бир нечта мусобақаларни Саудия Арабистонида ўтказиш ўрин олган. Осиёда футбол жадаллик билан ривожланаётганини кўриш ёқимли. Агар Осиё Кубоги-2027 мезбонлиги Саудия Арабистонига берилса, бу шунчаки оддий мусобақа эмас, балки катта футбол фестивали бўлади. Бунинг учун бор куч ва имкониятларни ишга соламиз. Ўз тажрибамиздан келиб чиққан ҳолда қитъа биринчилигини ўта юқори савияда ўтказишга ҳаракат қиламиз. Биз ўз фикр ва қарашларимизни Осиё футболи оиласи билан бўлишишга тайёрмиз".

Саудия Арабистони Осиё футболида муҳим ўрин тутади. Мамлакат терма жамоаси бунгача уч марта қитъа биринчилигида ғолибликни қўлга киритган. Шунингдек, беш марта жаҳон чемпионатида иштирок этган. Аммо Саудия Арабистони бундай катта мусобақага ҳали мезбонлик қилмаган.

Саудия Арабистони футбол федерацияси оммага тақдим этган Осиё Кубоги-2027 логоси ҳам алоҳида маъно касб этади. Бунда асосан уч хил рамзга эътибор берилган: Олтин рангдаги лочин, футбол ва қанотлар. Олтин лочин Саудия Арабистони миллий қуши ҳисобланади ва миллатни бирлаштирувчи ҳамда тўғри йўл сари етакловчи маъносини билдиради. Футбол бу энди миллионлаб одамлар севим томоша қиладиган спорт тури. Қанотлар эса дўстлик ришталарини билдиради.

Шу ўринда савол туғилади: юқорида даъвогарлар орасида Ўзбекистон ҳам борлигини айтиб ўтдик. Лекин ЎФА ҳам шундай дастур устида иш олиб боряптими, бундан ҳозирча хабаримиз йўқ. Балки тез орада ЎФА ҳам бу борада жиддий ҳаракатларни бошлаб юборса керак.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика