UZ

Сўнгги янгиликлар

22:23Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин  0 21:55"Челси" тўпурари сафга қайтди  0 21:40БАА чемпионати. Абдуллаев четлатилган ўйинда "Хорфаккан" меҳмонда "Ажман" билан ўйинда иродали дуранг қайд этди  1 21:05А Серия. "Ювентус" ўз уйида "Милан"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  3 21:00АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз уйида 19-ўриндаги жамоани юта олмади  11 20:37Ямалга 200 млн евродан ошиқ беришга тайёр клуб топилди  5 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" "Коньяспор"га қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани илиб кетди, Турғунбоев эса...  0 20:02Александр Стоймирович: "Барчаси биз ўйлагандек бўлмади"  0 19:51Клопп журналистнинг Салоҳ билан боғлиқ вазият ҳақидаги саволига жавоб берди  10 19:27Жамшид Саидов: "Вазифани бажардик"  0 19:14ЛаЛига. "Жирона" ғалабага эришиб, 2-ўринга кўтарилди. Жамоа ҳужумчиси тўпурарлар жадвалида етакчилик қилмоқда  4 19:07Салоҳ 79 дақиқада Клопп билан жанжаллашиб қолди  4 18:32Ўзбекистон Кубоги. "Олмипик Мобиуз" "Зомин"ни таслим қилиб, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди  1 18:28Ўзбекистон кубоги. "Локомотив"ни енгган "Қизилқум" рақибини гуруҳда қолдириб, плей-оффга йўл олди  1 18:28АПЛ. "Ливерпуль" "Вест Хэм" билан дуранг қайд этди ва чемпионлик учун имкониятларини пасайтириб юборди  13

Саудия Арабистони Осиё Чемпионлар Элит лигаси финал босқичига мезбонлик қилади Янгиликлар

Саудия Арабистони Осиё Чемпионлар Элит лигаси финал босқичига мезбонлик қилади

Бугун Осиё Футбол Конфедерацияси (ОФК) Саудия Арабистони Футбол Федерацияси (SAFF) 2024/25 ва 2025/26 йилги мавсумларда ОЧЛ элит босқичига мезбонлик қилишини тасдиқлади.

Қитъанинг энг яхши 24 клуби Ғарбий ва Шарқий минтақаларда иккита 12 жамоадан иборат лигага бўлинади, улар нимчорак финалга чиқиш учун уй-сафар форматида курашадилар (4 та уйда, 4 та меҳмонда), унда саккиз ғолиб финал босқичига йўл олади.

Осиё клуб футболи тарихида амалга оширилган энг стратегик ислоҳотлар туфайли чорак финал, ярим финал ва финални ўз ичига олган финал босқичи Саудия Арабистонида ўтказилади ва у бир ўйиндан иборат.

2024/25 йилги Осиё Чемпионлар Лигаси Элит босқичининг ҳал қилувчи учрашувлари 2025 йилнинг 25 апрелидан 4 майига қадар бўлиб ўтади ва ғолиблар тарихдаги энг йирик мукофот – 12 миллион АҚШ долларини олади.

2023 йил 12 сентябрь куни ОФК ўзининг барча аъзо ассоциацияларига (МА) ОЧЛ элит босқичи – финал босқичини 2024/25 йилги мавсумдан бошлаб камида икки (2) мавсум давомида ўтказиш учун ўз қизиқиш билдиришларини (EOI) тақдим этиш учун таклиф юборди.  

SAFF инфратузилма, турар жой талаблари ва бошқа асосий жиҳатлари туфайли мезбон сифатида танланди.

Рейтинг: -9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика