Саудия Арабистони. Машарипов захирадан тушган ўйинда жамоаси йирик ҳисобда ютқазди

Aziz Tukhtamuradov
12 фев 2022, 08:04
Саудия Арабистони Премьер-лигасининг 20-турида ҳамюртимиз Жалолиддин Машарипов тўп тепаётган "Ал Насср" жамоаси етакчи "Ал Иттиход"га қарши ўйин ўтказди.

Учрашув мезбон "Ал Иттиход"нинг йирик - 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. 

Ҳамюртимиз Жалолиддин Машарипов 80-дақиқада Гонсало Мартинеснинг ўрнига захирадан майдонга туширилди. 

Эслатиб ўтамиз, чемпионатда айни пайтда 47 очко билан "Ал Иттиход" яққол етакчилик қилмоқда. Иккинчи ўриндаги "Ал Шабаб"да 40 очко бор. "Ал Насср" эса 38 очко тўплаб, учинчи ўриндан жой олган. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Championat.asia