Саудия Арабистони клуби Мбаппе учун "космик" сумма тўлашга тайёр

Sherzod Nurmatov
12 авг 2025, 19:21
Мадриднинг "Реал" жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе Саудия Арабистони чемпионатининг трансфер мақсадларидан бири ҳисобланади.

Бу ҳақда "Defensa Central" хабар бермоқда.

Манбанинг хабарига кўра, Саудия Арабистони клублардан бири франциялик футболчи учун 350 миллион евро тўлашга тайёр. Бу тарихдаги энг қиммат трансфер бўлади.

Саудия арабистониликлар дастлаб "Реал"нинг яна бир юлдузи – Винисиусни нишонга олганди. Бразилиялик футболчи "қаймоқранглилар" билан шартномасини узайтирмаяпти, бироқ бошқа қарорни ҳам қабул қилгани йўқ.

Мбаппе ҳозирда "Реал"дан бошқа вариантни кўриб чиқмаяпти. Бироқ юқорида қайд этилган суммадан иборат расмий таклиф тушса, "қироллик клуби" бунга қандай муносабатда бўлиши номаълум.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Defensa Central