

“Айни дам Лионель Мессининг трансфери ҳақида ҳеч нарса билмаймиз, аммо Саудия Арабистони федерацияси уни қачондир миллий лигамизда ўйнашини хоҳлаётганини яширмайман.
Федерациямиз ғояси доимо футболимизни ривожлантиришдан иборат ва Роналду ҳамда Мессини яна бир лигада кўришни истардик, лекин, ҳақиқат шуки, ҳозир биз ҳеч нарсани билмаймиз”, деган Алқосим.
Аввалроқ, Мессини “Ал Ҳилол” ўз сафига қўшиб олмоқчилиги ҳақида хабарлар тарқалганди.



